Бойсунда пахта йиғим-терими “зўр” кетмоқда.

Бойсун туманининг ҳосилдор ерларидан 80% лалмикор ер ҳисобланади. Ҳар йили Бойсун тумани давлатга 500 минг тонна пахта “сотади”. Бундан ўн йил олдин собиқ Бойсун туман ҳокими Тўрақул Ҳамроев “Бойсун туманининг лалмикор ерларида пишиқ толали пахта экиш мумкин”-деган фикрни илгари сурганди.
Шундан сўнг Т.Ҳамроев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходимларини лаққилатиб 66 мииллон сўм маблағ олиб ушбу маблағни ўзлаштириб юборди. Ҳақиқат эса шундан иборатки, Бойсун туман лалмикор ерларида пахта экиш, “Колумб Американи кашф қилди”-дегани билан баробар. Лекин шундай бўлсада Тўрақул Ҳамроевнинг кашфиётидан кейин Бойсун туманида пахта экиш “ўйин” бўлиб қолган. Аммо лекини ҳам бор. Бойсунда “униб-ўсаётган” пахтанинг баландлиги 10 сантиметрни
ташкил қилади. Пахтани суғориш учун эса, фуқаролар истеъмол қиладиган сув – ичимлик суви ишлатишади. Шундай ҳам маҳаллий фуқароларга ичимлик суви етмаётгани, улар сув олиш учун ҳар куни ўн километр йўл босиб, сарсон бўлаётгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Қанчалик уринишмасин, маҳаллий фуқароларни ичимлик сувидан маҳрум қилаётган амалдорлар Бойсун тумани пахта плани тўлиқ бажара олишмаяпти. План қўшни Бандихон, Қумқўрғон туманлари ҳисобидан бажарилади.

Яъни нақд пулга пахтани сотиб олишади-да, “Бойсун туман пахта плани 100 фоизга
бажарди”-деб бутун Республиккага “жар”солишади. Туманидаги коллеж, лицей ва мактаб ўқувчиларини мажбурий равишда қўшни Шеробод, Бандихон туманларига “оқ олтин” теришга юборилади.

Пахта далаларидаги вазиятни куни-кеча “Пахта-2008 ” теримидан қочиб келган фуқаро қуйдигача изоҳлайди:

“Далаларда пахта йўқ. Шароитлар оғир. Ҳар куни макарондан овқат қилиб беришади. Ётоқхонадаги шароитларни ўзимиз яратишимиз керак экан…”

ЗОҲИР АЛЛАМ.Сурхондарё вилояти.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares