Жорий йилнинг 17-октябрида шоир Юсуф Жумаевнинг қариндошлари у билан учрашишга мувафақ бўлганлар. Бу ҳақда www.birdamlik.info ахборот марказига хабар қилган “Бирдамлик” ҳаракати фаоли ва шоирнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева қуйдагиларни айтиб берди:
-Юсуф акамнинг аҳволлари жуда ҳам оғир экан. Қариндошларимизга узоқдан туриб гаплашиш имкони берилган. Улар дастлаб Юсуф акамни танишмаган. Фақатгина телефон орқали овозларини эшитганларидан сўнг таниб, турмуш ўртоғимнинг бу қадар оғир аҳволга тушиб қолганидан ҳайратланишган.
Шунингдек Гулнора Олтиеванинг бизга хабар беришича Юсуф Жумаевга ўз адвокати Рустам Тўлаганов билан такроран учрашишга рухсат берилмаган. Шоир қамалганидан буён бир неча маротаба амнистия эълон қилинган бўлсада сиёсий маҳбус Жумаевни амнистияга туширишмаяпти ва шунинг ўзи билангина чекланиб қолмасдан ҳар куни турли қийноқ усулларини қўллаб руҳий ва жисмоний азоб бермоқдалар.
“Бирдамлик” ҳаракати ахборот маркази.



