Ўзбек Оммавий Ахборот Воситалари учун, хусусан, матбуот нашрлари фаолиятида бош муҳаррир алмаштириш худди ҳокимларни янгилаб туришликдек одатий ҳол бўлиб қолган!
Бу борадаги навбат мамлакат Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Болалар жамғармаси нашри ҳисобланган “Оила ва жамият” таҳририятига келди.
Газетани кўп йиллар давомида бошқариб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дил-бар Саидова ўрнига 1 ноябрдан бошлаб янги бош муҳаррир келиши кутилмоқда.
Хўш, бирдан бундай ўзгариш нимага керак бўлиб қолди?
Гапнинг сираси, Д.Саидовани бу лавозимдан четлатиш маълум режа асосида амалга оширилганлиги-га шубҳа йўқ. Яъни, аввалига газетанинг сўнгги саҳифасида мунтазам бериб бориладиган “Танишув” (“Оила”) бўлими фаолияти “Ўзбекона қадриятларга хилоф саҳифа” деб топилиб, тўхтатилди.
Тушунишимизча, кўп йиллардан бери ўнлаб инсонларга ўз жуфтини топишга беминнат хизмат кўр-сатиб келган бу бўлим “миллий менталитетга ёт” эканлиги маълум бўлиб қолибди. (Беминнатлиги шун-даки, жуфт излаган одамлар эълони саҳифада бепул чоп этилган. Шунингдек, ўз тенггини изловчиларга таҳририят ходимлари бу борадаги хизматни текинга амалга оширганлар!) Унинг кетидан газетада давом-ли тарзда берилаётган “Ғўра ёшлар қисмати” асари ҳам миллий тарбиямизга зид манба сифатида саҳифа-дан олиб ташланган. Кейин бош муҳаррир Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига чақирилиб, “бундан уч йил аввал пенсияга чиққанлиги, ёшларга ҳам йўл бериш лозимлиги” уқдирилиб, вазифадан бўшаш тўғрисида Ариза олинган.
Ижодий ходимлар эса, ким келишлигидан қатъий назар, ўз ўринларида қолиш ташвишида юрибди. Бизни бошқа бир жиҳат қизиқтиради. Яъни, “Миллий хослик”ка урғу беришни хуш кўрувчи ваколатли “арбоб”лар биргина бош муҳаррирни янгилаш билан миллий қадриятлару анъаналарни одамлар орасида тарғиб қилишлик яхшиланиб қолишига кафолат бера олармиканлар? Бундай эътироф бежиз эмас. Чунки Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Болалар жамғармаси нашри ҳисобланган “Оила ва жамият” газетасида ке-йинги ўн йилда на хотин-қизлар ҳуқуқини, на болалар манфаатини ҳимояловчи мавзуда бирорта долзарб мақола эълон қилинган эмас. Дунё жамоатчилиги Ўзбекистон хотин-қизлари орасида ночорлик сабаб хорижга иш излаб кетишлик, фаҳшга мойиллик каби ҳолатлар сезиларли ортганлиги; мамлакатда бола-лар меҳнатидан ҳеч бир истисносиз фойдаланилаётганлиги; айниқса, қишлоқ шароитида оилалар газ, электр ва ичимлик сув танқислигидан қийналаётганлиги хусусида тинимсиз бонг ураётган бугунги кунда мазкур газетада мазмунан саёз, ҳатто журналистиканинг оддий талабларига ҳам жавоб беролмайдиган, асосан қайсидир манбалардан таржималаб, ўзлаштирилиб тайёрланган “мақола”лар бериб борилиши нимагадир муассислар эътиборини тортмаган.
Таҳририят йўлагидаги баъзи узунқулоқ гап-сўзларга қараганда эса, Дилбар Саидованинг ишдан бўшатилишига сабаб унинг пенсияга чиққанлиги ёки газетадаги мақолалар эмас, балки “жой” кимгадир керак бўлганлиги эмиш… Яна билмадик…
Д.МУРОД



