Хабарингиз бор 2008-йилнинг 1-октябридан эътиборан Ўзбекистон Республикасининг
ҳамма жойида номаҳсулотлар: газ, сув ва электр энергиясининг нарҳлари бир неча баробар кўтарилди. Хатто-ки, бу “янгилик”ни Ўзбекистон телевиденияси “маддоҳ”лар ҳам зангори экранларга чиқиб “жар” солмоқдалар.
Машҳур артистлар эса, “Электр энергиясини тежанг! Газ, электр энергия ва сув ҳақларини тўлаш ёдингиздан кўтарилмасин! ”-деб ҳар куни тонг саҳарлабдан ёдга солиб
қўйишади. Буни каби телелавҳалар такрор ва такрор кўрсатилиётгани учун маҳаллий аҳоли вакилларини ғашга тегиб кетди. “Э жонга тегишди-ку булар”- деб телевизорларини ўчириб қўйишмоқда.
Сурхондарё вилоятининг барча туманларига 12 соатдан электр энергияси, газ, сув
берилади. Қолган 13 соати эса,“электр энергиясини тежаш керак!”-деб
ўчириб қўйилади. Ўзбекистон ҳукумати эса тежалган электр энергиясини Афғонистон,
Тожикистон ва Қирғизистонга экспорт қилади.
2007-йил Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида “Тўппаланг” ГРЭСи ишга туширилди. Бу ГРЭС йилига 30 миллион кловаат электрэнергия ишлаб чиқаради. Денов тумани собиқ “Карл Маркс” жамоа ҳўжалигида қурилаётган ГРЭС ҳам яқин ўртада ишга тушириш арафасида турибди.
Америка Қўшма Штатлари Афғонистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасига 12 миллион АҚШ доллари ҳисобида маблағ ажратди. Ушбу маблағ ҳисобига қурилиши керак бўлган ГРЭС Сурхондарё вилоятининг “Намуна” участкасида қурилмоқда.
Лекин шундай бўлсада бизнинг Сизга ҳам, “маслаҳатимиз” бор.
Ортиқча “Электр энергиясини тежанг!”
ЗОҲИР АЛЛАМ.
Сурхондарё вилояти.



