Бойсун туман ҳокимининг 2006-йилдаги 565-сонли қарорига асосланиб, “Очил Саттор” фермер хўжалиги ташкил этилганди. Фермер хўжалигига 267,7 га гектар ер 49 йилга
шартнома қилиниб, “бир умрга эгаллик қилиш учун” берилганди.
Орадан уч ой ўтгандан кейин, туман ҳокими Э.Б.Бойниёзов 2006-йил 9-сентябрь кунидаги 425-сонли қарори билан “Очил Саттор” фермер хўжалигига тегишли бўлган, 267,7 га гектар ернинг 0,50 га сотих ер участкасини Бойсун туман “Тўда” қишлоғида яшовчи фуқаро Шойимов Амирнинг номига қарор чиқарилиб берилган.
Ушбу масала юзасидан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро “Фуқаролик ишлари бўйича суд”и 2008-йилнинг 19-июнь кунида Бойсун туман “Тўда”қишлоғининг кенг бепаёон даласида, судья М.Чориева бошчилигида маҳкама жараёни ўтказган.
“Мен уч йилдан буён адолат излаб югураман. Туман ҳокимининг 09.09.2006-йилдаги
425-сонли қарорини Сурхондарё вилоят прокуратурасининг №11-6-07 сонли протести
асосида бекор қилдирдим. Шундан кейин, Сурхондарё вилоят прокуратурасининг
протести асосида Бойсун туман прокуратураси томонидан Шеробод туманлараро “Фуқаролик ишлари бўйича суд”ига даъво ариза билан мурожаат қилдим.
Судья М.Чориева эса, менинг даъво аризамда келтирилган барча важларни инобатга олмай, менга рақиб бўлмиш А.Шойимов ихтиёрига “ҳал қилув қарори”ни чиққариб берган. Мен суднинг 2008-йил 19-июнь кунидаги “Тўда” қишлоғида ўтқазилган дала судининг қарорларини олиш учун, тўрт ойдан буён югуриб юрибман. Қарорни оломай сарсон-саргардонликдаман. Мени дардимни эшитадиган биронта ҳам, зот йўқ!” -дейди биз билан суҳбатлашган “Очил Саттор” фермер хўжалигининг раҳбари Очилов Саттор.
ЗОҲИР АЛЛАМ.
Сурхондарё вилояти.



