Учрашув

 “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев куни кеча шу кунларда АҚШдан сиёсий бошпана олган ҳолда шу мамлакатда истиқомат қилаётган ҳаракат фаоли Бахтиёр Ҳасан хонадонига ташриф буюрди.
Бахтиёр Ҳасанни учинчи давлат ва хавфсиз минтақага чиқиб олгани билан самимий тарзда табриклаган ҳаракат раҳбари у билан келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишларни муҳокама қилди.
“Умуман мен у билан кўп мавзуларда суҳбатлашдим. Келажакда амалга оширилиши керак бўлган ишларни раежалаштириб олдик. Мазмунли равишда узоқ давом этган суҳбатимиз якунида ҳаракат фаоли Бахтиёр Хасан бундан кейин ўз фаолиятини янада кучайтириши ва доими биз билан бир сафда туриб курашни давом эттиршинини билдирди”-деди нозўравон кураш йўлини танлаган ҳаракат раҳбари Б.Чориев.

“Бирдамлик” ҳаракати ахборот маркази хабари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares