Ўтмишдан садо.

“Даракчи”газетасининг ўтган сонларининг бирида журналист Матёқуб Қобиловнинг “Ўзбекистонлик маугули”сини ўқиб нихоятда ҳаяжонландим.Сабаби,ўша воқеанинг мен жонли гувоҳиман.Самарқанд вилоят партия қўмитасининг органи “Ленин йўли” газетасида ишлаган пайтларимиз.САМДУ доценти Мади Абдужабборов газетамизнинг фаол жамоатчи мухбирларидан эди. Унинг қизиқарли турли мавзулардаги мақолалари “Ленин йўли” ва “Лелинский пут” газеталарида мунтазам босилиб турарди. Айниқса унинг “Ленин йўли” газетасининг 1967 йил 23 ноябр сонида босилган “Қоратовлик маугули” мақоласи чинакам шов- шувга сабаб бўлган эди.
Газета босилиб чиққан куни эрталабки “беш минутлик” мажлисда муҳарриримиз Лутфулла Ҳамроев М.Абдужабборовнинг мазкур эсимда. Муҳаррир ўринбосари Отахон Хўжаев эса оғзини тўлдириб, ”бизни кўрган барча кишилар мақола учун табрикламоқда”-деди. Мақолани босишга тайёрлаган маданият бўлими мудири Сурат Орипов “ана шундай шов- шувли” мақолалар газета обрўсини кўтаради деган эди. Журналистлардан Октябр Жавлонов, Маннон Нажмиддинов, Телман Раҳматов, Нормурот Нарзуллаев, Нусрат Раҳматлар бир бирларига гал бермай мақолани роса мақташди. Бош муҳаррир ўринбосари Аҳмаджон Мухторов эса, ”хар биримиз ана шундай шов- шувли мақола ёзишимизни айтиб, аниқ топшириқлар бергани ёдимда”.
Бир неча кундан сўнг эса улар қаторлашганларича обкомга тушунтириш бериш учун кунига бир неча марта бориб кела бошладилар. Барининг кайфияти расво эди. М Республикада шов-шув бўлиб кетиб, хто друғи Москвага етиб борган эди. Москвалик ёввойишунос бир професс ”Ўзбекистонда маугули бўлиши мумкин эмас”.-дея баёнот бердида, ”Комсомольская Правда”нинг аёл бир мухбирининг етаклаб Ўзбекистонга етиб келди. Профессор олиб келган мухбирдан ташқари М.Абдужабборовни,обкомдан, ”Ленин йўли”дан валар олиб ҳозирги Қўшработ туманидаги Зармитан қишлоғига жўнаб кетгандилар. Улар маугули (жияннинг) тоғаси Ўтамурод аканикига “Комсомольская Правда”да кейинчалик ёзишича, жуда машаққатлар билан етиб борганлар.
Машина юра олмайдиган жойларда профессорни эшшакка миндириб қўйишган. Нўноқ профессор бир гал эшакдан ағдарилиб кетиб, анча жойгача юмалаб борган. Буларнинг барини биз “Комсомолская Правда”дан ўқиб билдик.
Газета маугули (жиян) нинг тоғаси Ўтамурод акани, олим М.Абдужабборовни “Ленин йўли” газетасининг мухбирини калтафаҳмга чиқарди, роса дўппослаган эди. Натижа шу бўлдики, М.Абдужабборов барча илмий унвонлари-ю, вазифасидан мосува бўлди. У бир гал мени кўрганида йиғлагудек бўлиб, шундай дегани эсимда:”дўстим менга ноҳақдан жабр қилишди.Айбим йўқ менинг. Барча ёзганларим хақиқат эди”,-деганди.
У кишининг хақиқатини ёзганини бизлар ҳам билардик. Лекин бу хақиқатни айтиб, у кишини ҳимоя қиладиган одам йўқ эди.Энг ачинарлиси, олимнинг яқин дўстлари мусобақалашган холда унинг бошига мағзава ағдаришган эди. Маугули (жиян) га келсак уни қафасга солиб Москвага олиб кетишди деб, эшитган эдик.
1980 йилларнинг бошида мен Самарқанддан Жиззахга кўчиб келдим. Орадан мана 26 йил ўтибдики, узун бўйли, озғиндан келган, оппоқ нуроний юзли, истараси иссиқ М.Абдужабборовнинг “дўстим мен хақиқатни ёзган эдим”,-дея йиғламоқдан бери бўлиб гапирган гапларини сира сира унутолмайман.
Журналист Матёқуб Қобилов бу мақоласи билан мени ўтмишга, дўстларим, ҳамкасбларим даврасига етаклагани учун ундан миннатдорман. Дўстларимнинг кўпи оламдан ўтиб кетишди. Илоё руҳлари шод бўлсин уларнинг.
Абулфайз Баратов
Журналист,биринчи гурух ногирони.
Жизза вилояти Зарбдор тумани,
Бўстон шахарчаси,Саркисов кўчаси
4-уйнинг биринчи хонадони.



