Мустақиллик бу қуллик эмас!

Турлибеков Ёдгор
“Бирдамлик» харакати фаоли

Ислом Каримов президентлиги бошланган йилданоқ у Республика Конституциясининг барча моддаларини бузиб, у халқ манфаатларига хизмат қилиш билан шуғуллуниш ўрнига, ҳаммани фақат унинг ўз манфаат ва обрўсининг юксаклиги учун хизмат қиладиган ва очиқчасига конституцияни тўла инкрор этадиган, лекин унинг борлигини йилига фақат бир кун байрам қиладиган ўта ҳийлакор Каримов очиқча ва дангалига зўравонлик сиёсатини юргизиб келди.
У конституциянигина эмас, ўз халқини сариқ чақача менсимай, ўзининг ғирт кўзбяма ва ёлғонлардан иборат сиёсатини юритиб, у баландпарвоз қуриқ сафсаталардан нари ўтолмай, халқни мунтазам алдаб келиши натижасида мамлакатнинг миллионлаб бунёдкорлари ўзга юртларни ривожлантириб обод қилмоқдалар, халқнинг эса бугунга келиб аҳволи хартомонлама ёмонлашган. 

Каримов президентлигининг 17 йиллик даврида у ўзбек халқи бошини силаб, унга айтарлик бирор яхшиликни раво кўрмай, аксинча давлат ва халқ манфаатларига зид натижаларни келтириб чиқарадиган ўзининг усти ялтироқ қонун ва фармонларини чиқариб келди.

Натижада булар биринчидан давлат иқтисодини заифлаштирса, иккинчидан бундай қонун ва фармонлар халқнинг бошига доим оғир ташвиш ва кулфатлар келтиради.

Масалан, унинг Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг раиси ҳам бўлиб ишлаганда, савдо-сотиқ ишлари ва импорт товарлар сифатини яхшилаш мақсадида чиқарган унинг 154 қарорга ўхшаш қатор қарорлари чиқиши натижасида ўз юртида тайинли иш тополмай фақат савдо билангина ҳаёт кечираётган миллионлаб камбағал оилаларининг рўзғор қозонларини сувга ташланди.

Бу қарорлардан чорасиз қолиб қарзларгаботиб ўз қариндошлари пулларига қурилган бизнеслари вайрон қилиниб, уларнинг бор бисотлари мусодара қилиниб, миллонлаб оилалар оммавий қашшоқларга айланиб қолдилар.

Бу қарорлар билан Каримов мамлакат халқининг ишсизлигини янада кучайтирди ва юзлаб завод ва фабрикаларнинг ишламай четидан бузиб талангач, ишсиз қолган миллионлар тақдири давлатнинг қарамай ўз ҳолига ташлаб қўйилгани учун, улар мажбурлигидан савдо билан қимирлабгина зўрға ўзини ўзи боқиб тургани эди.
Ўша қарорларнинг орқаси ўйланмай халққа азоб бераётганига қарамай, уларнинг бугунгача ишлаб келаётгани янада ачинарлидир.

Шунинг учун бундай қарорлар Каримовнинг халққа ўз ватанларида кун кўришни қийинлаштириб уларни тўзитиб атайин Россия ёки Қозоғистонга ҳайдашнинг бир амали эканми деган ҳаёлга ҳам боришга мажбур бўласан.

Чунки, харқанча божхона ва постлар кўпайтирилмасин, ундаги хизматчиларнинг тушган пораларидан қурилаётган саройларнинг остоналари тиллодан бўлиб, барибир ўша-ўша хитойнинг арзон ва сифатсиз товар ва наркотиклар оқимининг кўпайиб бораётгани сир эмаслиги юқоридаги гапларимизнинг исботи бўлиши мумкин десак муболаға бўлмас.

Қадам сайин қуриб ташланган бу постлардаги қовоқ аридай ғужнаган жаллодлардек шафқатсиз соқчи ва солиқчилар халқдан етарли пора беролмаган камбағалларнинг бизнес товарларини олиб қўйиб айниқса аёлларни масхара қилиб, уларнининг узоқдан кеоганларига қарамай, атайин неча соат эмас, кунлаб қатнатиб хўрлайдилар.

Етарли пора берганларни эса, ҳамманинг кўзи олдида қўйиб юборишдек хўрлашлар, ўзбек халқининг мустақил бўлгани эмас, аксинча Каримовга қул ва хўр эканини эслатиб турадиган Каримовнинг кашфиёти бўлиб, унинг халқни қийновчи минглаб айёрона амалларидан биридир дейиш мумкин.

Ҳаммамизга очиқ кўриниб турибдики, Каримов ўзбек халқи қанчалик қийналса, у шунчалик бундан хузур қиладиган “саддист” эканлигини унинг журнилист жияни Жамшид Каримов “Озодлик”радиосидан айтгани учун бу журниалист тезда ҳибсхонага олиниб, мана у уч йилдирки, амакисининг ўгайлиги учун Самарқанддаги жиннихонада “даволанмоқда”.

Аммо булар совет даврларидан қолиб ва хозир деярлик ҳамма мамлакатларда йўқолиб кетгган ёмон одат бўлсада, Каримовнинг ўз душманларидан ўч олишда ҳалигача кўлланиб келинаётган усуллардан ҳисобланади.

Ўзларининг ноёб ва ақлли фикрлари билан сиёсатга аралашган кучли, олим ва ёзувчилар жиннихона панжаралари ортига ташланиб, уларга кучли таъсир этувчи психатроп моддаларни зўрлаб қабул қилдириш билан нерв хужайралари емирилгач, асаблари хасталанган холатлар ҳам кузатилган.

Минг надоматларким, бундай даҳшатли разилликлар туфайли ўз тахтидан бахтини топаётган диктатор халқнинг дуосини олиб, унинг оғирини енгиллаштирадиган халққа бирорта “ғамхўрлик” эмас, аксинча бир олам “ғам” ва “хўр”ликлар келтирганининг бугун гувоҳи бўлиб турибмиз.

Аммо шуларга қарамай, Каримов 70 ёшга кириб қарисада қуйилмай, Ўзбекистон Давлат Конституциясини учинчи марта ҳаммага ошкора ва қўпол бузиб, яна 7 йилга ўз амал курсисини қайта эгаллаб, у ўз виждонининг, қанчалик “соф” эканини ҳаммага аён қилиб қўйди.

Ўзбекистондек буюк юксалишларга қодир, имкон ва ресурслари бисёр бу серқуёш ўлкага, Каримов ўзининг зулмат қоронғусини солиб, Ўзбекистонни бутунлай қашшоқ ва саводсизлар мамлакатига айлантириб, мамлакат иқтисодини жар ёқасига келтириб қўйди.

Мустақил бўлдик деб севинган ўзбек халқининг деярли учдан бир қисмининг болалари қорни нонга тўймай, совуқда яланг ва юпун кийингани ва улар ўн йилдан ортиқ гўшт емай, ярим оч яшаганлари учун бу қашшоқларнинг кўплари оғир хасталикларга чалинганининг исботига бугун ўрин ҳам, вақт ҳам йўқ.

Бу миллатни хар томонлама эзиб қатоғон қилишда ва шу миллатга тегишли бойликларни талашда амалдорлар, диктатор Каримовга ва унинг оиласи манфаатларини кўзлаб, улар ҳам ўзларини халқдан баланд ва узоқ тутиб, Каримовнинг буйруғидан чиқишни ҳоҳламадилар ва доим ўз хузурларини кўзлаб диктатор томонида туриб келаётирлар.

Бундай харакатлар Каримовга ёқиб тушгани учун у халқнинг амалдорлар устидан қилаётган хар қанча шикоят ва аризаларни у эътиборсиз қолдириб, “Сиздан угина, биздан бугина“ қабилида иш кўриб келмоқда. Каримов аллақачонлар ўз халқидан юз ўгириб ундан узоқлашганки, у халқ вакиллари депутат ва ҳатто сенаторларни ҳам ўз хузурига истамаса қўймайди.

У ўз амалининг биринчи марта сайланган кунидан бошлаб унинг кирдикорлари қанча ошиб борса, у шунча халқидан узоқлашиб ва ўзига қўйилган қоровуллар сонини ҳам шунча кўпайтириб бораверди.

Бугунга келиб Каримовнинг оддий халқдан узоқлашиши шу даражага етдики, унинг тан қўриқчи телохранителлари сони Каримовнинг атрофидагилари юзлаб бўлса, узоқдагилар сони минглаб оддий кийинган ва қуролланган кишиларни ташкил этади.

Керагидан камида ўн марта ортиқ Милиция, МХХ ва Армиянинг катта кучлари асосан Каримовнинг қатағон қилаётган ўз халқидан қўрқиб, унинг мухофазаси учун тутиб турилишидаги уларнинг қурол-аслаҳаларига, техникавий жихоз ва жаҳондаги энг катта қамоқхоналар харажатлари ва унинг жуда кўпайиб кетган тан қўриқчиларига оддий халққа нисбатан 50 баравар, оддий контегент учун эса 15-20 марта кўп маош тўлашларга Ўзбекистоннинг жуда кўп бойликлари сарф бўлмоқда.

Бундай катта харажатлар мамлакатни ички террорчи экстремист ва “Ислом Харакати” деб аталган аллақандай тайин тутуруқсиз ташқи гуруҳдан сақланиш учун деб бюджетдан ажратилмоқда.

Аслида Каримов ана шунча орган ва қуролланган “жандармерия” кучларини ўзига ҳимоя қабати қилиб олгани учун ҳам, у хозир бемалол бутун Ўзбекистонни зўрлик ва ўзбошимчалик билан бошқариб келмоқда.

Натижада мамлакат иқтисоди вайрон бўлиб, халқ учун арзон уй-жой қуриш, қишлоқ хўжалиги, кенг истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умуман барбод қилиниб, оддий фуқароларга бериладиган садақага тенг ўта оз маошлар, ишчи кучларининг четга оқими кучайиб, мамлакат ичкарисида эса оммавий ишсизликларни келтириб чиқаришни давом эттирмоқда.

Халқ орасидан ўз хуқуқларини талаб қилганлар, диктаторни танқид қилаоладиган мустақил журналистлар, инсон хуқуқ ҳимоячилари милиция, МХХ, прокуратура ва суд органлари томонидан улар наркобарон ёки халқ душмани деган тухматлар билан улар умирбод чиқолмайдиган қамоқларга ташланаётирлар.

(давоми бор.)

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares