“Калласини узамиз,сўямиз…”

Абулфайз Баратов.

1983 йиллар эди.”Жиззах чўлқурилиш” худудий бошқармасининг кўп нушали”Бўстон” газетасида ишлардим.Бир куни мухаррирдан топшириқ олдим.Вилоят ОБХСС идан одам олиб,бошқармага қарашли савдо тармоқларида рейд ўтказишимиз керак экан.
Рейдни бошладик.савдо дўконларида анча камчиликлар.Суистимолликларни фош қилдик.Бу хақда ёзилган фелетонларни мухаррирга топширдимда,мехнат татилига чиқдим.
Мехнат татилидан қайтиб келсам,фелетонларим газетада босилибди.

Лекин чора-тадбир белгилашда бошқароқ йул тутилган эди.Масалан,харидорлар хақида хиёнат,қилган дўкон мудирларининг қилмишларига бахо бериш,улар ишлаётган ишчилар таминоти бўлимидан сўралганди.Бу ерда “Мана мен”деб тамагарлик аломатлари сезилиб турарди.Мен фелетонларни қайта кўчирдимда,далолатнома ўрнига газета босилган матриалларни қўшиб.”Кишлоқ хақиқати” газетасига жўнатиб юбордим.Орадан кўп ўтмай,”Зарбдордаги хангомалар” сарлавхали танқидий мақола элон қилинди.

Мақола роса шов шувга сабаб бўлди.ОБХСС инспектори билан мухарриримиз бу дунёга келганларига пушаймон бўлишди.қўли эгри савдо ходимлари устидан эса суд бўлиб ўтди.
Енг қизиғи эса кейин бошланди.Бўстон шахарчасига кираверишда,ўнг томондаги ошхонада рахматли Нушар Довуров деган ажойиб бир инсон пиво ва кабоб билан савдо қиларди.Катта сариқ пиво бўчкасини бизлар хазиллашиб,”Нушарнинг сариқ сигири”деб атардик.

Бир куни ошхонага келсам,”сариқ сигирнинг “ ёнида қорачадан келган,норгул бир йигит тик тургани холда пиво ичаяпти.Олдида озроқ ичилган бир шиша ароқ хам бор.Нушар унга:”Мана бу акам редксияда ишлайди,сухбатлашиб туринглар хозир у-бу”олиб келаман деб,ишига кетди.Норгул йигит елкаси оша менга қаради-да:

-Ароқ ичасизми,мехмон?-деди.Бошим билан розилик ишорасини қилдим.
У стаканни ароққа тўлатиб олдимга қўйди.Шу орада Нушар пиво,колбаса,нон олиб келиб қўйиб кетди.
Иккаламиз пиво билан ароқни майдалаб олиб турибмиз.
-Редакцияда ишлайсизми?-деди норгул йигит бир вақти.
-Ха,ишлайман.
-Фалончи мухбирни (менинг номимни айтди)танийсизми?
Гапнинг яқинида “Кишлоқ хақиқати” газетасида босилган танқидий мақолага бориб тақалишини сезиб қолдимда,”Ха танийман”,-дедим.
-Кандай одам ўзи?!
Кандай буларди,яхши одам!
-Ана шу яхши одамнинг яқинда калласи кетади.Сўямиз уни.
Капалагим учиб кетди.
-Йуг-е?!
-Ха,Кафанини хам бичиб қўйганмиз.Тоғамни шарманда қилди у аблах.
Оббо,буёғи нима бўлади энди.Демак,манови галварс-каллакесар ишчилар таминоти бошқармаси бошлиғининг жияни экан-да.Мен унинг тоғасининг номини фелетонда қистириб ўтганман.Норгул жиян шунақанги бефаросат эканки,исмимни хам сўрамай,мени оғзига келган гаплар билан сўкарди.

Гап орасида:”Мен ишчилар таминоти бўлимида омбор мудири бўлиб ишлайман,бориб туринг. Яхши одам экансиз,гўштнинг сара жойидан бераман”,-деб қўярди.
Гўштинг бошингдан қолсин.Демак менинг хақимда катта гап бўлган.Индамай турайинчи,нима бўларкан бу ёғи.Пиволарни симириб, ароқни хам тугатдик.Галварс жиянга энди ақл кирди шекилли,менга қўлини чўзиб қолди.

-Кани энди бир танишиб қўяйлик,ака?!

Ўзимни танитдим.Биласизми,унинг ранги қумдек бўлиб,қалтираб кетди.
Бояги”хўрозлигидан”асар хам қолмади.Ахир,”сирни очиб” қўйдида.Оқибатини ўйлаяпти шекилли.

-Жон ака,мени кечиринг!-деб қолди жиян бирвақти.
-Ўлип қоппан.Хазиллашган эдим.
Шундай деб Нушар томонга югуриб кетди.Икки килоча гўшт,арақ ва майдай чуйда кўтариб келиб,овқатга унай кетса бўладими.Хар замонда “фақат кетиб қолманг,жон ака”, деб қўяди.”Айбини ювмоқчи”шекилли.Шу вақт хамкасбларим Немат Зайниддинов ва Рахматулла Хўжабековлар келиб қолишди.

Хуллас,улар хам”текин зиёфатдан” роза мазза қилишди.Норгул жиян ўтириш тугагунча,50 марта кечирим сўради-ёв.

Эрталаб калламни қидириб,овора бўлиб юрмасин деб,ишчилар таминоти бошқармаси бошлиғининг хузурига кириб бордим.

Мен унинг олдида тик турибман, у бошини кўтара олмайди,тишлари нуқул тақиллайди.Уни бу “Азобдан”ўринбосари қутқарди.Мени хонадан олиб чиқиб,кабинетига олиб кирдида воқеани тушунтирди.Танқидий мақола вилоят ижрокумига юборилган.Мен мақолада бошқарма бошлиғига,”сиз савдо ходимларининг отасисиз,фарзандларингизга бундай қарангда”,деб шама қилган эдим.

Вилоят ижрокуми раиси “ота бўлмай ўл”,деб бошқарма бошлиғини сўкиб,мақолани тергов ўрганларига хавола қилиб юборган экан.

Шарманда бўлган ишчилар таминоти бошқармаси бошлиғи аччиғидан бир ўтиришда боя юқоридаги гапларни гапирган,ўтиришда албатта ховлиқма жиян хам бўлган экан.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares