ЁЛЛАНМА ЖУРНАЛИСТ МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТГА ҚАРШИ !

Ўзбекистондан хабар

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Ezgulik” жамияти аъзоси, мустақил журналист Дилмурод Сайид шу йил 24 сентябрда Тошкент шаҳар С. Раҳимов туман проку-ратурасига чақирилган.
Бу чақирувга асос “Маҳалла” газетаси бош муҳаррир муовини Фаррух Бутаев имзоси билан кучишлатар идораларга қилинган муро-жаат бўйича шу таҳририят электрон почтасига Дилмурод Саййид тахаллусидаги почтадан келиб тушган мақола бўлган. “Маҳалла” газетаси мурожаати бўйича борган ҳуқуқий маҳкама вакиллари редакция почтасидаги мақолани баённома тузиб олганлар. Тузилган баённома ҳам Ф. Бутаев томонидан имзоланган. 
Шу ўринда бир йил ортга назар ташлаб, бу ҳодисага баҳо берсак. 2007 йил 13 августда “Маҳалла” газетасида Д.Сайидга қарши қаратилиб, ҳеч қандай далил-ланмаган “Ҳимоя-жараёнга тоза ҳаво керак” сарлавҳали мақола берилганди. 2007 йил 24 августда эса, шу мақола асосида Д.Сайид яшайдиган маҳаллада туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ва “Маҳалла” газетаси бош муҳаррир муовини Фаррух Бутаев иштирокида Дилмуродга қарши тазйиқ ўтказишга қаратилган йиғин уюштирилганди.

Йиғинда “Маҳалла” газетаси бош муҳаррир муовини Фаррух Бутаев мустақил журналистга қарши иддаолар билдирган. Бу ҳақда 2007 йил август, октябр ойларида жаҳон интернет тармоқларида “Ҳур фикр учун таҳдид”, “Ўзбекистонлик мустақил журналист Д. Сайидга жиддий тазйиқлар” каби бир қанча маълумотлар берилган.

Йиғиндан кейин кўп ўтмай “Д.Сайид номи билан интернетда берилган мақо-лалар юзасидан” жиноят иши ҳам қўзғатилганди. Журналистга кескин тазйиқ ўтказиш мақсадида унинг турмуш ўртоғи МЖтК 2231-моддаси билан асоссиз равишда жаримага тортилганди. Бундай ғайриодамий ва ғайриқонуний ҳаракат-ларда Ф.Бутаевнинг ҳам алоҳида хизматлари бўлганига шубҳа йўқ.

Унинг бугунги кундаги ёлланма журналист сифатида мустақил фаолият юритувчи журналистга нисбатан тутаётган йўли юқоридаги фикримизга яққол исботдир.

“Ҳимоя-жараёнга тоза ҳаво керак” сарлавҳали мақола юзасидан Д.Сайид таҳ-ририятни судга бериб ютиб чиқиш имконига эга бўлса-да, журналист обрўси-нинг судлов маҳкамалари эшигида тўкилмаслиги учун бундай йўл тутмаганди. “Андишанинг отини қўрқоқ” санаган “Маҳалла” газетаси бош муҳаррир муо-вини Фаррух Бутаев орадан бир йил вақт ўтиб, яна мустақил журналистга қар-ши “компрамат” уюштирилишида асосий рол ижросига киришганга ўхшайди.

Ҳозирда мавжуд маълумотлар шундай.

Бу масалада жаҳон жамоатчилиги, журналистлар ҳуқуқини ҳимоялаш бўйича жаҳондаги ташкилотлар билан бир қаторда Ўзбекистон журналистлари уюшма-си, Олий Мажлис Матбуот масалалари қўмитаси ва “Маҳалла” жамғармаси ўз муносабатларини билдиришлари зарурга ўхшайди.

МУСЛИМБЕК

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares