Ўзбекистон: Яқин Қелажакда Пикетлар Тақиқланади!

Асқар Шомуродов

Хабар қилганимиздек, 2008 йилнинг 19 сентябрь куни Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида яшовчи фуқаро, Фахриддин Тиллаев Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Р.Қодиров номларига очиқ хат билан мурожаат қилганди. Очиқ хатда келтирилган важларга кўра, Ф.Тиллаев, 2005-2008 йиллар давомида Сурхондарё вилоятининг барча дистанцияларидан ўтиб бўлган ва Республика бош прокурорининг қабулига киришини сўраб мурожаат қилган.

Ушбу мурожаатга кўра, агар уни Республика прокуратурасининг махсус ходимлари ва бош прокурор Р.Қодиров қабул қилмасалар, унда Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг биноси олдида пикет ўтқазишлигини таъкидлаганди. Биз шундан сўнг, фуқаро Ф.Тиллаевнинг важлари юзасидан ва Республика прокуратурасининг айрим мансабдор шахслари билан суҳбатлар олиб бордик.

Суҳбатда келтирилган важлар тўғрисида Сиз азизларга маълум қилишни ўзимизга лозим,-деб билдик. Фуқаро Ф.Тиллаевнинг фикр ва мулоҳазаларидан қўйидагиларни аниқладик.
Айнан ўша куни, яъни 2008 йилнинг 19 сентябрида фуқаро Ф.Тиллаев Ўзбекистон
Республикасининг прокуратурасига борган. Уни прокуратуранинг “Фуқароларни қабул
қилиш” бўлимида, Шавкат ака деган маҳсус ходими қабул қилган. Ф.Тиллаев Республика бош прокурори Р.Қодиров номига ёзган очиқ хатини Шавкат аканинг ўз қўлларига топширган. Шунда фуқаро Ф.Тиллаевга Шавкат ака, ушбу хатни қабул қилмаслигини айтган.

Фуқаро Ф.Тиллаев эса, хатни олмаслиги тўғрисида жавоб беришларини талаб қила бошлаган. Шавкат ака эса, “бундай масалалар билан фақат Республика прокуратурасининг маҳсус вакиллари шуғилланишади. Қолаверса, Сиз пикетга чиқишдан олдин, Хокимият
органларидан руҳсат олиб келинг. Ана ўшандан кейин, пикетга чиқишингиз мумкин”-
деб айтган. Фуқаро Ф.Тиллаев у кишининг саволига жавоб бериб, “Ахир мен Сурхондарё
вилоятида яшайман. Хокимиятдан рухсат олиб келиш учун, Сурхондарё вилоятига борайми?!”- деб сўраган.

Шавкат ака эса, “Ундай бўлса, Сиз Сурхондарё вилояти прокуратурасининг биноси олдида пикетга чиқишингиз мумкин!”-деган. Фуқаро Ф.Тиллаев Республика прокурори Р.Қодиров уни қабул қилмаса, унда Сурхондарё вилояти прокуратурасини курироват қилувчи, вакилларини чақиришларини талаб қилган. Шавкат ака эса, “Мен билан бирга юринг! Мендан юқори турувчи мутахасслар билан учраштираман”-деб ўзи билан бирга иккинчи хонага Ф.Тиллаевни олиб кирган. У ерда, Ф.Тиллаевни Республика прокуратурасининг “Фуқароларнинг ариза ва хатлари билан шуғулланувчи” махсус вакили қабул қилган. Маҳсус вакилнинг хатти-ҳаракатига қараганда, Сурхондарё
вилояти прокуратурасининг куратирини телефон орқали суриштириб билган,
Сурхондарё куратири эса, “пахта маҳсуми қандай кетаётганлигини билиш учун”,
Сурхондарё вилоятига сафарга кетганлиги маълум бўлган.

Шундан кейин эса, улар Республика бош прокурори Р.Қодиров номларига ариза ёзишни фуқаро Ф.Тиллаевдан талаб қилишган. Ф.Тиллаев эса, 2005-2008 йиллар давомида юз берган ҳолатлар юзасидан аризалар ёзганлигини рўкач қилган. Орадан 10 дақиқалар ўтгандан кейин, Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг ИИБни назорат қилиш
вакиллигидан, Д.Эшонқулов деган маҳсус вакили келиб, Ф.Тиллаев билан савол ва
жавоблар олиб борган. Д.Эшонқулов фуқаро Ф.Тиллаевнинг аризасидан бир нусҳасини
олиб, виза қуйган-да, хонадан ҳеч нарса демай чиқиб кетган.

Ўша вақтнинг ўзида фуқаро Ф.Тиллаев Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг биносидан аста-секинлик билан чиқиб кетган… Ўзбекистон Республикаси
прокуратурасининг вакиллари Д.Эшонқулов, Шавкат Мелибоевичларнинг фуқаро
Ф.Тиллаевнинг очиқ хатига бўлган муносабатларини билиш мақсадида биз улар билан
суҳбатлашдик. Ш.Мелибоевичнинг сўзига қараганда “Ҳақиқатдан ҳам, сурхондарёлик фуқаро Ф.Тиллаев Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг бош прокурори
Р.Ҳ.Қодиров номларига очиқ хат билан мурожаат қилган. Лекин Ш.Мелибоевич ушбу аризани,“сразу отказ” қилган.

-У киши ултуматим қўймоқдалар. Яъни Республика бош прокурори қабулига киришлиги тўғрисида сўряптилар. У кишига мен тушунтирдим. Аввал, Сурхондарё вилоятининг прокурори Дилмурод Абдураҳмонов билан учрашишнг, агар улар қабул қилмасалар, унда бизга келиб учрашишнг,-дедим. Лекин фуқаро Ф.Тиллаев Сурхондарё вилоят прокурори Д.Абдураҳмоновга учрашиш учун, бир неча марта Термиз шаҳрига борганлиги, Сурхондарё вилоят прокурори Д.Абдураҳмонов айнан қабул кунлари бошқа ишлар билан чиқиб кетганлиги туғрисида менга айтдилар. Яна шу нарсага ойдинлик киритмоқчи эдим, пикет масаласи тўғрисида. Ҳурматли президентимиз И.А.Каримов ташаббуслари билан Республикамизнинг айрим қонунларига яъни Ўзбекистон Республикаси Жк ва ЖПКларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Худди шунингдек, қомусимиз бўлмиш, кониституциямизга ҳам, яқин келажакада ўзгартиришлар киритилса ажаб эмас,-дейди Ш.Мелибоевич.

Ўзбекистон Республикаси ИИБнинг устидан назорат қилиш вакиллигининг махсус ходими, Д.Эшонқулов бизга берган интервьюсидан қўйидагилар маълум бўлди:
-“19-сентябрь куни мен ҳақиқатдан ҳам, сурхондарёлик фуқаро Ф.Тиллаев билан суҳбатлашдим. У кишининг аризаларини олдим. Менинг билишимича, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, Б.Ҳасанов кўчасида яшовчи фуқаро Холида Шоимова деган аёл, фуқаро Ф.Тиллаевнинг устидан бўҳтон ва туҳматдан иборат аризалар уюштирилганлиги тўғрисида Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани ИИБнинг терговчиси А.Бозоровнинг 2005 йил 12 декабрда чиқарган қароридан маълум”.

Худди шунингдек, Бойсун туман ИИБнинг ХООГ инспектори Нурмамат Қурбонов томонидан дастлабки, суриштирув ишларида, баённома (протокол)тузиш ишларида нотўғри камчиликларга йўл қўйганлиги учун, 2004 йил Бойсун туман ИИБи ХООГ инспектори Н.Қурбоновга нисбатан Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан “Хайфсан” интизомий чора қўлланилган экан. Фуқаро Ф.Тиллаевнинг бизга берган ариза ва талабларига кўра, фуқаро Х.Шоимова бўхтон ва туҳматдан иборат, 2004-2005
йиллар давомида ариза ва хатлар уюштиргани учун, Ўзбекистон Республикаси
Жкнинг 139 ва 140 моддаларига асосланиб, жиноий чоралар кўришлигини хамда Бойсун
тумани ИИБнинг ХООГ инспектори Н.Қурбоновга нисбатан эса, Ўзбекистон
Республикаси Жкнинг 236-238 моддаларига асосланиб, чоралар кўришлигини сўраганлар.

Фуқаро Ф.Тиллаев агар уларга нисбатан чоралар кўрилмаса.Унда Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг биноси олдида пикетга чикишини очиқ хат орқали маълум қилган. Ушбу очиқ хат прокуратура ходимлари томонидан хозирги кунда муҳокама қилинмоқда.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман.

Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг вакилларининг бизга
берган интервьюсидан шуни аниқладим-ки, Ўзбекистон Республикаси қонунларига
ўзгартиришлар киритилса, унда қомусимиз кониституциямизга ҳам ўзгаришлар
киритилар экан. Биз шундай хулосага келмоқдамизки, демак яқин келажакда
Ўзбекистон Республикаси Кониституциясига ўзгартиришлар киритилса, у ҳолда,
Ўзбекистон Республикаси Кониституциясининг 33-моддасига ўзгартиришлар ҳам киритилиб, “пикетлар бекор қилинса керак”-деган фикрлар пайдо бўлмоқда.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares