Қадим замонларда қўйлар билан бўрилар иноқ ҳамжиҳат яшаган эканлар. Лекин кутилмаганда оралари бузилибди. Тўғрироғи бўриларда ҳукмронлик ҳисси уйғонибди. Қўйлар ҳам бўйин эгишни исташмабди. Ана шунда узоқ йиллар иноқ яшаганлар орасида даҳшатли воқеа юз берибди. Бўрилар қўйларни еб қўйишибди.
Қорни тўйган бўрилар беткайда қоринларини силаб,ором олиб ётишган экан,бири шундай депти:
-Чатоқ бўлди-да, қўйлар билан яхшигина оғайни эдик. Виждонимизни поклаб олиш учун нима қилсак экан?
Ўйлашиб нихоят, қўйларга газета орқали таъзиизҳор қилишмоқчи бўлишибди. Шунда бир мушкуллик пайдо бўлибди. Агар таъзия тагига номларини ёзишса, мунофиқликлари билиниб қолади. Бунинг ҳам йўлини топишибди.Эртаси газетада нобуд бўлган қўйларга таъзия босилиб чиқибди. Тагига «Бир гуруҳ дўстлари!» деб имзо қўйилган экан.
Абулфайз Баратов.




