«Бирдамлик» ҳаракати фаоли Турлибеков Ёдгор
Каримов Ўзбекистонлик юзлаб олимлар, уста ишбилармон-тадбиркорлар, спортда жаҳон чемпионлари, юксак билимга эга илғор ва тажрибали ўқитувчи, врач, инженер ва санъаткорларини қучоқлаб бағрига босгани, тақдирни қарангки, улар пешонасининг шўр босгани бўлиб чиқди.
Чунки уларнинг кўплари Каримов бошқараётган диктаторлик тузимидан тоқатлари тоқ бўлгани учунми, негадир тез орада ватанларидан чиқиб кетмоқдалар.
Бу деган сўз Каримов ич-ичидан хурсанд бўлиб, чин дилдан ўзбек халқининг илғор ва етук фарзандларини қучоқлагани эмас, у аксинча ўз халқига астойдил хизмат қилаётган бу азиз кишиларни халқнинг кўзича ардоқлагани билан, аслида унинг ичида жуда ёмон кўришини англатади.
Нимага десангиз хеч қандай лофсиз айтганда Каримовнинг хар бир харакатида ва жилмайиб унинг айтган сўзларида дойим ёлғон уфуриб туради ва у бундан заррача уялмайди ҳам.
Майли, у кимни истаса қучоқлайверсин, булар тўғрисида аввалги мақоламда ёзган эдим, энди унинг қучоғига тушган касбдош қўшни давлат президентлари ва Каримов ўртасида нималар кечишига келайлик.
Каримовнинг қучоқлари кенг, у хар байрамда ва ҳаммага ҳам ўзининг бир гапини қайтараверади, унинг бу сўзларига эриб кетсангиз, сиз ҳам тутоқиб, унинг сеҳрли қучоғига ўзингизни отгингиз келади.
Каримов ёшлар билан учрашадими, аёллар билан учрашадими ёки пенсионер ва ветеранлар биланми бунинг фарқи йўқ, энг асосийси залдаги тўпанганларнинг ҳаёл ва кўнгиллларидаги муддаоларини топиб гапириш билан ўтирганларнинг бутун вужудини сеҳрлаб ўзига жалб қилиб олгандан сўнг, унинг гапларига оғзингиз анқайиб, қандай чапак чалиб юборганингизни ўзингиз билмай қоласиз.
Масалан 8 март куни аёллар билан учрашувда: “Мен сизлар учун жонимни беришга тайёрман, қани энди сочларига оқ тушган онахонларимиз ва барча барчангизларни шу қучоғимга сиғсангиз, ҳаммангизни ҳам шу улуғ байрамингиз билан табриклаган бўлар эдим, афсуски ҳаммангиз қучоғимга сиғмайсизлар” дер эди.
90-нчи йиллар ўрталарида Туркманистон президенти Сапармурод Ниёзовнинг тоби қочиб қолди, тўрт қўшни республиканинг президентлари Ашхободга етиб боришди, ана одамгарчиликни томоша қилинг, аҳволи анча оғирлашиб қолган Сапармурод Ниёзов ммеҳмонларини кўраркан, хурсандлигидан ўрнидан туриб кетади.
Телевизордан кўриб, Президентларининг ўзаро бу самимий меҳрибонлигидан Марказий Осиёда яшаган буткул халқ қувониб, уларнинг келажагида катта умидлар уйғонган эди ўшанда.
Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг туркманбошини кўриб келиш тўғрисидаги телефондаги бу фикрга Каримов ичидан зўрға кўнсада, бундан бехабар қардош халқларимиз, ўз президентлари орасидаги пайдо бўлаётган бундай дўстлик ришталарини албатта қизғин қувватлаб олқишладилар.
Ахир доно халқимиз: “Олтовлон ола бўлса, оғзидагин олдирар, тўртовлон тугал бўлса, йўқ жойдагини ундирар”, “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” ёки “Бўлинганни, бўри ер” деб бежиз айтмаган-ку!
Аммо вақти-вақти билан эсига тушгандагина жилмайиб ўтирган Каримовнинг негадир Ашхободда нашаси паст эканлиги очиқ кўриниб турар эди.
Чунки, унинг ичидаги тўлиб кетган қора кўнгли, бугунгидай президентларнинг ўзаро оға инилардай бир дастурхон атрофида чақ-чақлашиб ўтиришларидан у ич-ичидан ғазабланса ҳам билдирмасликка харакат қиларди.
Лекин Каримов сиртидан қанча харакат қилиб жилмайганда ҳам, унинг бугунги хайрли ишларни ёқтирмаётгани, унинг юзини босган хунук чўтирлари чуқурлашиб, қошлари чимирилиб кетганидан ҳам билса бўлар эдики, буни ўшанда кузатган журналистларнинг ёзишларича, гўё ўша кунги туркманбошининг хасталиги Каримовга ўтиб қолгандай эди.
Тўғрисини айтганда Каримовнинг асл мақсади Марказий Осиёда ўз гегемонлигини ўрнатиш, бу ўлкалардаги республиикалар ўртасидаги борди-келдиларни иложи борича йўқ қилиш ва республика иқтисодий интеграция алоқаларига ва газ, сув ва энергетика масалалаоига тўғоноқ бўладиган барча сунъий амал ва портлашларни ўйлаб топиш билан, бу қардош халқлар ўртасидаги эшикларни Каримов қулфлаб қўйиш эди.
Минг афсусларким, бу Каримовнинг орзулари бўлган бутун Марказий Осиё халқлари манфаатларига зид иш кўраётгани ва туркий оламдаги 35 миллиондан ортиқ ўзбекларни хар томонлама эзиб, уларни саводсиз ва зурриёти лат еган мажруҳ бир миллатга айлантираётган ҳолати, Каримов президентликни бошлаган йилдан, яъни 17 йилдан бери амалга ошиб келмоқда.
Буни сионистик дунёнинг миссионер жосуслари барча мусулмон, христиан ва будда динидаги давлатларнинг ичига кириб олиб, аста-секин жосуслик билан барча давлатларнинг иқтисодий томирларини қирқиб кучсизлантириб, бутун жаҳондага давлатларнинг ич-ичидан емирилишига олиб борадиган ва бундай мақсадларда жосусликнинг турли амалларини аямай қўллайдиган сионистик душманликлардан бошқа гап эмас, дейиш мумкин.
Буларни аниқ англаб олиш учун Дуглас Риднинг 1931 йилдан 1953 йилгача дунёнинг йирик кутубхоналаридан ўтириб тўплаган “2500 йиллик сионизм” тарихидан йиққан материаллари асосида 1956 йилда чоп этган унинг оламга машҳур “Сион ҳақида баҳс” китобини ўқиб чиқиш керак.
Каримов арзимаган ютуқларга кишилар диққатини тортиб, уларга етган катта зарар ва бўқронларни усталик билан ниқоблаб ёки секингина андава остига олиб ўтиб кетадиган айёрликда тенгсиз оратордир.
У касбдош президентларини ҳам шундай алдаб, уларнинг кўзича ҳамма айтилган масалаларни мақуллаб, улар билан қучоқлашиб хайрлашгандан бир соат ўтмай, берган ваъдаларининг батамом тескарисини қилиб кетаверадиган ишончсиз шериклардан экани ҳаммага аён нарсадир.
Масалан, 19 март 2006 йил Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга сафарида, Назарбоевнинг:“Бизлар президент номимиз бўлгани билан, аслида халқимизнинг хизматкори бўлишимиз керак, бизнинг қозоқ халқи соғлиги учун деярлик ҳамма нарса етарли бўлгани билан халқимизнинг овқатида витаминларга мухтожлик сезилмоқда.
Шунинг учун Сизлардаги мўл кўкат, мева-чева ва сабзавотлар билан бизларни таъминлаб туришингизни илтимос қилган бўлар эдим, майли биз сизга шу маҳсулотларга узоқ Россия тўлаётган нархлардан ортиқроқ хақ тўлаймиз деб, икки президент қучоқлашиб хайрлашган эдилар.
Ҳали Назарбоев юртига етмасданоқ Каримовнинг республика божхоналар назоратига Қозоғистон билан чегарадан бирор килограмм кўкат ва сабзавот маҳсулотлари ўтказилмасин ва бу ишлар қаттиқ назоратга олинсин, деган буйруғи билан, ўзбек деҳқонлари кўп йиллик ва йирик ўзларининг фойдали мижозларидан айрилиб, катта зарар кўрдилар.
Улар март ойидаги етиштирилган кўкатларини хеч кимга сотолмай куйиб қолдилар, кўкатлар ортилган машиналар эса, ўзбек божхоналари томонидан маҳсулотлари билан мусодара қилиб юборилди.
Туркманбоши Сапармурод Ниёзовни, Каримов Тошкентда эмас, Бухорода учрашиб кўришадилар, бу учрашувда асосий масалалардан бири иккала республика ўртасидаги туркман ва ўзбекларнинг бориш-келишларини осонлаштириш эди.
Каримов бу таклифларни амалга оширишга рози бўлган эди.
Лекин Каримов Сапармурод Ниёзовнинг устидан кулгандай, Туркманистон билан ўзбек чегара постлардаги турган соқчилар сони тезлик билан икки бараварга кўпайтирилиб, чегарадан ўткинчиларни текширувларни янада кучайтирилди.
Яқиндаги Каримовнинг Душанбега сафари худди шундай якунланиб, чегараларга кўмилган миналардан ҳали ҳам аёллар ва болалар қурбон бўлиши ҳоллари давом этиб, бу қурбонлар ва ишга яроқсиз майиб бўлиб қолганлар сони уч юзга яқинлашмоқда.
Бу Каримовнинг Имомали Раҳмонов билан қучоқлашиб кўришганларидан сўнг, тожик ва ўзбек биродарларимизнинг юраклари ёрилгандай севинишиб, энди тожик ва ўзбек чегараларидаги виза тартиби бекор қилинса керак, деб ўйлаган эдилар, аммо аксинча, чегара тартиблари ўзгармай қолаверди ва Каримов қайтгач эса Тожикистонга бериладиган ўзбек газининг ярмиси ёпиб қўйилди.
Бу билан Каримов ўзининг ким эканини, ва юқорида айтилган гапларнинг юз фойиз тўғри эканини яна бир марта исботлади.
Шундай қилиб, Каримовнинг ёлғон ва ширин тилларидан захарланган миллионлаб халқлар фақатгина биргина унинг инжиқлиги туфайли қариндош уруғ ва туғишганларини бу юртбошининг ўрнидан кетгунча кўролмай ичи ёниб оловга айланиб куяётган бўлсалар, бутун Марказий Осиё халқлари Каримовнинг қуруқ гапларига қанчалик ишонсалар ҳам, барибир ҳечкимга, хеч қачон ва хеч қаерда Каримовдан фойда келмаган ва келмайди ҳам, дейиш мумкин.



