Калта қилар қишдан қолган кечани.
Эрир ҳатто тошдан қаттиқ не не дил,
Ўн саккизга қайтаради барчани.
Ўн саккизда милён ёшли тоғ кўркам,
Ўн саккизда гул унган санг мусаллам.
Ўн саккизда ўн саккиз минг олам ҳам
Ўн саккизга қайтаради барчани.
Кўҳна тошлар ўн саккизга қайтган дам,
Кулма мендан ўн саккиз ёшлик санам.
Ўн саккизда эллик ёшли Юсуф ҳам
Ўн саккизга қайтаради барчани.
Ўн саккизда очилган ол гулғунча
Ўн саккизда тўлин ойли оқ кеча.
Ўн саккизда кўксингдаги тугунча
Ўн саккизга қайтаради барчани.
Ўн саккизда кўҳна осмон, қадим ер,
Ўн саккизда ер устига қайтган пир.
Ҳамон ишқдан ёнаётган Алишер
Ўн саккизга қайтаради барчани.
Баҳор нима фасли оташ дегани,
Баҳор нима дилда қуёш дегани.
Баҳор нима ўн саккиз ёш дегани
Ўн саккизга қайтаради барчани.
26.03.07.



