Бировники кафтдай, бировники кенг.
Кимдир меҳр эккан мисоли гулзор,
Кимдир ҳасад эккан ботқоқликка тенг.
Инсоннинг юраги дала отиздир
Қаровсиз далалар жаҳолатистон.
Ёвузлик экилган ерларда куздир
Хирмони юксакдир тоғ тоғ лахта қон.
Инсоннинг юраги даладир аён,
Менинг олов далам кенг бениҳоя.
Фақат ишқ экканман кўзлари фаттон,
Мудом оташ қалбим муҳаббатпоя.
25.03.07.
Дилдор ҳижронингга берса м жонимни
Мендан армонларинг малул бўлади.
Магар армонинга берсам жоними
Эвоҳ, ҳижронларинг малул бўлади.
Мабодо жонимни рашкинга берсам
Кўкдаги зорларим хафа бўлади.
Гар зоримга берсам рашкларинг пурғам,
Дарду ғам –борларим хафа бўлади.
Яхшиси кел, дилдор, кел, парипайкар,
Оёғингга берай, пойингга берай.
Зимистон кунларим бўлсин мунаввар
Жонни жон истаган жойингга берай.
26.03.07.



