Москва йиғинида ҳам бўлгинчи ҳудудлар тан олинмади

 

Образец Web-страницы

georgian-refugees.jpg
Инқироз.Гуржистонлик кочкинлар.

Россия умидларига қарамасдан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғилиши ортидан Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъз мамлакатлар раҳбарларининг Москва саммитида ҳам Гуржистоннинг ҳудудлари – Абхазия ва Жанубий Осетия мустақил давлат сифатида эътироф этилмаган.

Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари иштирок этган саммитда декларация қабул қилганлар, бу ҳужжатда Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзолари Россиянинг Гуржистон инқирози пайтидаги амалларини дастаклаганлар, бироқ бўлгинчи минтақалар мустақиллигини тан олмаганлар.

Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилотининг аксар аъзолари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳам аъзоларидир.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг август охирида Тожикистон пойтахти Душанбеда ўтган саммитида ҳам томонлар дипломатик баҳо билан чекланган эдилар.

Москва яна МДҲдаги ҳамкорлари дастагига умид қилмоқда

Москвадаги саммит якунида Президент Дмитрий Медведевнинг айтишича, «ташкилотдаги шериклар Гуржистоннинг Жанубий Осетиядаги босқинчилигига якдиллик билан салбий баҳо бердилар ва бу ҳодисалар пайтидаги Россиянинг ролини қўллаб-қувватладилар».

Россия раҳбари ташкилотга аъзо мамлакатлар Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллиги борасидаги қарорни алоҳида қабул қилишларини айтган.

«Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти бўйича шериклар халқаро ҳуқуқнинг умумий тамойил ва меъёрларидан келиб чиқиб, табиийки, ўзларининг миллий манфаатларини назарда тутиб, бу масалага аниқлик киритадилар», деб айтган Россия президенти.

Дмитрий Медведев сўзларига кўра, Россия буни тўғри тушунади.

Ташкилот номидан эълон қилинган баёнотда Эроннинг тинч ядровий қудратга эга бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги масаласи ҳам ўрин олган.

Коллектив Хавфсизлик ташкилоти НАТОнинг Шарққа кенгайиши, ракетадан мудофаа тизими унсурларини ўрнатиш амалларининг оқибатлари ҳақида ўйлаб кўришга чақирган.

Шундай қилиб, Абхазия ва Жанубий Осетияни Россиядан кейин фақат бир мамлакат – Никарагуа мустақил давлатлар деб эътироф этган.

BBCUzbek.com

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares