Тожикистонлик яна бир ўзбек журналистига иш очилди

Ҳақиқатпарвар
 

Образец Web-страницы

motam38.jpg
135 модда 3 қисми (туҳмат) билан 2008-йилнинг 9-августида жиноий иш очилган

Тожикистоннинг НАНСМИТ сайтида олинган хабарга кўра республика шимоли – Сўғд вилоятида яна бир таниқли ўзбек мустақил журналистига нисбатан жиноий иш қўзғотилган.

Сўғд вилоят прокурори қарори билан ўзбек журналисти Турсунали Алиевга нисбатан ТЖКнинг 135 модда 3 қисми (туҳмат) билан 2008-йилнинг 9-августида жиноий иш очилган.

Бошқа бир ишончли манбанинг келтиришича жаноб Т. Алиев ўзи яшаётган ноҳияда мазлум ҳалқ хақ-хуқуқини қаттиқ ҳимоя қилувчи курашчан журналист сифатида ном қозонган ва айнан унинг мустақил журналистик фаолияти Тожикистондаги салоҳиятли ташкилотларга ёқмаган бўлиши мумкин.

40 йилдан бери журналистика билан шуғулланиб келаётган 63 ёшли Турсунали Алиев Тожикистонда қалами ўткир ижодкор сифатида танилган. У Тожикистонда ўзбек тилида чоп этилаётган ягона “Сўғд Ёғдуси” номли хусусий адабий-ижтимоий журналининг
асосчиси ва бош муҳаррири ҳисобланади.

Манбаларнинг таъкидлашларича, унинг Тожикистон шимолида чоп қилинувчи
ўзбекча “ТОНГ” газетасида ўтган йилнинг 12 сентябрида тожик тилида “Хайфи Раис шави…” номида эълон қилган фельетони сабаб бўлган. Чунки бу фельетон нашридан сўнг шу регионда танилган рахбар, Ж.Расулов ноҳия раиси (ҳокими) А.Очилов ишдан олинган эди. Унинг ўринбосари А.Рахматовга нисбатан жиноий иш очилган ва кейинрок номаълум сабабларга кўра бу иш ёпилган.

Мустақил журналистлардан бирининг айтишича, фельетон эълон қилинган “ТОНГ” газетаси ходимлари ҳам марҳум бош муҳаррир М.Қобилов даврида газетада эълон қилинган бошқа бир мақола сабаб, кўп марта ички ишлар бошқармаси остонасига қатнашларига тўғри келган. Бу воқеа чет эл оммавий ахборот воситаларда ёритилганди. Аммо у воқеа газета ижодий жамоасининг ғалабаси билан якун топганди.

Т.Алиев мақолаларида бирон марта ишончсиз маълумотлар берилмаган. Эълон
қилинган фельетонда хам барча далиллар асосли бўлган. Фельетон ўша вақтдаёқ ноҳия прокуратураси томонидан назоратга олинган ва Т. Алиевга нисбатан жиноий иш очишга асос йўқлиги хақида қарорга келинган.

Аммо Сўғд вилоят прокурори номаълум сабабларга кўра ноҳия прокурорининг
бир йил олдинги қарорни бекор қилиб Т.Алиевга қарши жиноий ишни очган.

Номини айтишни истамаган бир мустақил хуқуқшуносга кўра, бу ерда бир вақтлари устидан жиноий иш қўзғотилган ноҳия раиси ўринбосари А. Рахматовнинг “узун қўли” бўлиши мумкин.

Аммо бу ерда бошқа савол хам туғилади. Агар журналист ёзганларида тухмат бўлса, нега ўша вақтнинг ўзида Т. Алиев жавобгарликка тортилмади? Ёки газетада раддия берилмади?

Хуқуқшуносларга кўра Тожикистон республикаси ЖКсининг 135 моддаси билан
жиноий иш фақатгина жабридийданинг мурожаатига асосланиб очилади. Лекин
бу ерда Сўғд вилоят прокуратураси бирор бир асоссиз таниқли журналистга
қарши ёзган фельетони учун бир йилдан сўнг жиноий иш очмоқда.

Тожикистон Конституцияси 30 моддасига кўра “ҳар кимга сўз, нашр
эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларидан озод фойдаланиш хуқуқи кафолатланган. Давлат цензураси ва танқид учун таъқиб ман этилади.”

Аммо ҳозир журналист Т. Алиевнинг конституцион хуқуқлари қўпол поймол этилмоқда. Зеро, ўзбек журналисти ўз мақолаларида ҳар доим фақат далилларга асосланиб келган.

Очилган жиноий ишни кўраётган хуқуқшуносга кўра Т. Аливнинг бирор бир
ҳаракатида ТР ЖКсининг 135 моддасига таълуқли жиноят аломатлари умуман
сезилмайди. Хуқуқшуносга кўра журналист устидан қўзғатилган жиноий иш
албатта ёпилиши шарт.

Сўғд ўзбеклари барчани, жаҳон ОАВларини, ижодкорларни, қалам
соҳибларини Тожикистонда яна бир соҳир қалам соҳиби бўлган ўзбек журналисти Турсунали Алиевни ҳимоя қилишга чақиради. Унинг координатлари

тел: 91-91-14-242

90-74-14-111

http://yangidunyo.com/

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares