Биров оёғига боқсанг хитойда.
Жарима тўлайсан, ўзингни ҳатто
Кўрасан турма деб аталган жойда.
Хайрият туғилган эмасман Чинда
Наинки нигоҳим, бошим оёқда.
Гўзаллар пойидан топишиб кунда
Эвоҳ, ўтар экан умрим қамоқда.
24.03.07.
Нега бу тупроқда ҳамма сўқирдир,
Гадосидан тортиб подшосигача.
Каттаси ҳам кўрдир, кичик ҳам кўрдир
Кўр ҳатто диндаги пешвосигача.
Ахир негабундоқ, кўп ўйлайман кўп,
Оллоҳнинг мақсади бўлади зухур.
Аёллари гўзал, аёллари хўб,
Кўз тегмасин дея барин этган кўр.
24.03.07.
Муҳаббатнинг тани олов, жони олов
Тиши олов бағрни ер, юракни ер.
Ўт жисмида оқаётган қони олов,
Қон ичади, жон ичади, қонхўр, жонхўр.
Муҳаббатнинг тани оташ, жони оташ
Таомидир оташ юрак, оташ жигар.
Беҳад оғир бу дунёда унга яшаш,
Дил бағрлар совуқ тошдир, қишдаги жар.
Муҳаббатнинг вужуди ўт, жони ўтдир,
Емиши ўт, олов бўлган, олов бўлар.
Қалбини ер, бағримни ер, тун кун ўт ер,
Мендан кейин очдан ўлар, очдан ўлар.
24.03.07.



