Йиғилишда “Бирдамлик” ҳаракатини Наманган вилояти бўлими раҳбари Зохиджон Зокиров сўз олиб ҳаракатнинг низоми ва дастури шунингдек қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида маъруза қилди.
Учқўғон туманилик фермер Қодиржон Адашев сўз олиб, Учқўрғон туманидаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ҳақида гапирди. У Ўзбекистондаги кўпгина вилоятлари ва туманлари сингари Учқўрғон туманида ҳам маҳаллий ҳокимият томонидан олиб борилаётган нотўғри ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар кўпгина тадбиркорлар ва фермерлар норозилигига сабаб бўлаётганини ва ўша норози бўлаётган қатлам вакилларини бирлаштириш учун катта бир сиёсий куч керак бўлаётгани айтиб ўтди.
Бундан ташқари Қодиржон Адашевни айтишича яқинда у ўз хуқуқини талаб қилганлиги учун уни беш сутка қамоқ жазосини ўтаган.
Меҳмон сифатида қатнашган “Бирлик” ҳалқ ҳаракати Наманган вилояти бўлими раиси, мустақил журналист Носир Зокир сўзга чиқиб, Самарқанд вилоятида “Бирдамлик” ҳаракатини 2 нафар фаолини бир тўда ноъмалум аёллар уриб калтаклаб кетганини ва агар Наманган вилоятида фаолият олиб борётган мухолифатчилар биргалашиб, бир-бирларини қўллаб қувватлаб иш олиб боришса, бундай нохушликларни олдини олиш мумкинлигини айтиб ўтди.
Унинг фикрича бундай нохақсизликларга бархам бериш учун бутун сиёсий партиялар ва харакатларнинг биргаликда иш олиб бориши зарур.



