МУРОД ТОЖИБОЕВ ҲИМОЯЧИДАН ВОЗ КЕЧДИ! Н Е Г А ?

 

Образец Web-страницы

savol-belgisi.jpg

Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи тадбиркор Мурод Тожибоев шу йил 24 июн куни гумондор сифатида ҳибс этилиб, Андижон вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бош-қармасининг «Вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонаси»га қамалган. Унга ЎзР ЖК 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш») билан жиноят иши очилган-лигини маълум қилади М.Тожибоевнинг яқинлари. Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади:

«Иқтисодиётга оид қилмиш юзасидан қўзғатилган иш учун тергов юритиш қайси тизилма ваколатига берилган?» (ЎзР ЖПК 345-моддаси талабига мувофиқ МХХ терговчилари ЖК 150-163-, 182-, 223-, 246-моддаларида кўрсатилган қилмишлар юзасидан тергов ҳаракатлари олиб боришлари белгиланган.)
Хуллас, М.Тожибоевнинг яқинлари унинг ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида пойтахтдаги адвокатлик фирмаларига бирига мурожаат қиладилар.

Шу йил 30 июл куни икки нафар адво-кат Андижон вилояти МХХ бошқармаси ҳибсхонасида ушлаб турилган М.Тожибоевнинг ҳимоячилари сифатида маҳбус билан учрашиш, тегишли ҳужжатлар билан танишишлик учун ёзма равишда (ЎзР ЖПК 53-моддаси таъкиди асосида) мурожаат қиладилар. Бироқ ҳатто тер-говчининг кимлигини аниқлашга ҳам имкон берилмайди адвокатларга. Шундан сўнг адвокат-лар 31 июл куни ўз ваколатлари доирасидан келиб чиқиб, ЎзР ЖПК 382-моддаси талабига су-яниб, Андижон вилояти прокурори номига «Терговчининг ноқонуний ҳаракатлари устидан ШИКОЯТ» киритадилар. Мазкур шикоятда жумладан шундай қонуний талаблар сўралган:

«…ЎзР ЖПК 382-моддасида белгиланган ваколатингиздан фойдаланиб, МХХ тергов-чиси (фамилияси номаълум) зиммасига қуйидагиларни юклашингизни сўраймиз: 1.Ҳимоямиздаги М.К.Тожибоев билан дарҳол учрашиш учун зудлик билан «Тасдиқ ха-ти» бериш; 2.Мазкур жиноят ишидаги бизга тақдим этилиши лозим бўлган материаллар билан танишиб чиқишимизга шароит яратиб бериш; 3. Ҳимоямиздаги шахс иштироки билан боғлиқ ўтказиладиган тергов ҳаракатлари ҳақида бизни олдиндан хабардор қилиш ва уларда қатнашиш учун шароит яратиб беришни»…
Прокуратура ўз навбатида бу Шикоятни кўриб чиқишлик учун вилоят МХХ тергов бошқар-масига ҳавола этади(?) Оқибат натижада эса…

«Орадан олти кун ўтгач, барча процессуал нормалар (ЎзР ЖПК 377-моддаси) қўпол ра-вишда бузилиб, ҳеч қандай жавоб ололмадик. 2008 йил 5 август куни соат 16-00 да Анди-жон вилояти МХХ тергов бўлимининг катта терговчиси, адлия капитани И.А. Шарипов чиқиб, ҳимоямиздаги айбланувчи М.К.Тожибоевнинг биз адвокатлардан воз кечганлиги тўғрисида маълум қилиб, «Ҳимоядан воз кечиш тўғрисида»ги Баённомага имзо чекиши-мизни сўради. Шу куни 16-10 да И.А.Шарипов ҳимоямиздаги М.К.Тожибоев билан ҳоли учрашувни таъминламасдан, айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмас-дан, ЖПКнинг 24-, 46-, 53-, 377-моддалари талаб ҳамда таъкидларини қўпол равишда бузган ҳолда, олдиндан компьютерда тайёрланиб қўйилган Баённомага ҳибсхона ходими ва мен-адвокат А.Хайруллаев иштирокимда айбланувчи М.К.Тожибоевга босим остида имзо чектириб олди…»-деб ёзадилар ўз шикоятларида адвокатлар. Қолаверса, терговчи И.Шарипов бундай «ўйин»ни илк марта ўйнаётгани йўқ. 2007 йил октябр ойида айнан шу тер-говчи томонидан айбланувчи Ҳ. Юсуповга нисбатан ҳам худди шундай «сценарий» бўйича йўл тутилганди.

Шу ўринда яна савол туғилиши табиий:«Мурод Тожибоев ҳимоячидан воз кечди! НЕГА?»

Жавоб учун яна адвокатлар шикоятига кўз ташласак:

«Шундан сўнг(яъни, имзо чеккач!)М.К.Тожибоев катта терговчи И.Шариповга юзланиб, «энди врачни чақириб берасиз,а?»-деб илтижо қилди. Чунки унинг аҳволи кўринишига кўра жуда танг бўлиб, нимага имзо чекаётганини ҳам англолмасди…»

Қўлимизда мавжуд тиббий кўчирмаларга назар солсак, Мурод Тожибоев кўп йиллардан бери сурункали қандли диабет 2-даражали шакли ташхиси бўйича; Нейроциркулятор дистония ара-лаш тури ҳамда Эпилепсия хасталиги билан шифокорнинг доимий назоратида бўлиб келган-лигини кўрамиз. Ҳибс этилганидан бери фақатгина «Вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонаси»да сақланаётган шахснинг бундай хасталиклар хуружига дош бериши жуда қийин!

Бундан ташқари, Мурод Тожибоев айни чоғда 24 июндан бери қайси қилмиш учун ҳибсда ушлаб турилгани ҳам аниқ маълум эмас. Фақат бир жиҳат кундек равшан:

«Сурункали ва оғир хасталикка чалинган шахснинг беморлигидан куч ишлатар тизил-мадаги тергов ходими ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Натижада ҳибсда-ги инсонга нисбатан ҳам маънавий, ҳам жисмоний тазйиқлар ўтказилиб, маҳбус қийноқ-қа солинмоқда! Бу билан Андижон вилояти Миллий хавфсизлик хизмати Бош бошқар-маси тергов бошқармаси масъуллари Ўзбекистон Конституцияси (Асосий Қонун)нинг 13-, 26-моддалари таъкидларини; амалдаги процессуал қонунчилик меъёрларини; Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси тамойилларини очиқдан-очиқ ҳеч иккиланмай ОЁҚОСТИ қилмоқдалар!»

Мазкур мавзу юзасидан яна бир қанча мулоҳазалар билдириш имкони мавжуд эса-да, ҳозир-ча юқоридаги баён билан чекланиб туришликни лозим топдик. Ва ишонамизки, ушбуда билди-рилган мулоҳазалар ва мақолага мавзу бўлган воқелик жаҳон жамоатчилигини бефарқ қолдир-майди. Ҳибсда ушлаб турилган Мурод ТОЖИБОЕВнинг сурункали хасталигидан ғаразли мақ-садларда фойдаланаётган куч ишлатар тизилма ходимининг қонунга хилоф ҳаракатларига ва бу ғайриқонунийликка лоқайд қараб турган Андижон вилоят прокурорининг ҳаракатсизлигига дунё ҳамжамияти ўз холис муносабатини билдиришига умид қиламиз.

Хулоса ўрнида Мурод Тожибоевнинг отаси Келдиёр Тожибоев тарафидан масъул идоралар-га ёзилган Аризадан кичик кўчирма келтиришликни жоиз ҳисобладик:

«Ҳозирда Андижон вилояти МХХ терговчиси И.Шарипов томонидан ўғлим М.Тожибо-евга нисбатан бизга маълум бўлмаган айбловлар бўйича…Ўзбекистон Конституцияси ва амалдаги қонунларга зид равишда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда…11 август 2008 йил менга ўғлимнинг соғлиги ёмонлашиб, КОМА ҳолатига тушгани маълум бўлди…
…тергов органи томонидан ишга жалб этилган ёки этилмоқчи бўлган адвокатларга раддия бераман…»

САИДБЕК

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares