Дўстлар, қайда – қайдасиз?

 

Образец Web-страницы

yodgor_obid.jpg
Ёдгор Обид ижодидан
Атрофимга зор – зор қарайман,
Дўслар, қайда – қайдасиз?
Яна қайта – қайта сўрайман –
Айтинг, қайда- қайдасиз?

Кунларимиз кунлардан баттар,
Юртда – хатар. Кўнгилда – хатар.
Ҳолингиздан тополмам хабар…
Дўстлар, қайда – қайдасиз?

Борлиғимни босади титроқ,
Юракларни юлади фироқ,
Фироқ йўли бунчалар йироқ…
Дўстлар, қайда – қайдасиз?

Сиз у ёнда – тиллари боғлиқ,
Биз бу ёнда – диллари доғлиқ,
Сўнгсизми бу зорлиқ, муштоғлиқ…
Дўстлар, қайда – қайдасиз?

Сафларимиз тортиб борар тор,
Билатуриб тортмадик ҳушёр,
Қичқираман балки сўнгги бор…
Айтинг, қайда – қайдасиз…

Дўстлар, қайда – қайдасиз?

http://munosabat.com/

 

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares