Муқаддам туҳматлардан 3 ярим йилга озодликдан маҳрум қилинган
Хуқуқ ҳимоячиси ва “Бирдамлик харакати” фаоли
Олтинчи ва якуний бўлим
Ҳурматли дўстларим, мен ушбу мақоламни, менинг инсон хуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилояти бўлими раиси сифатида 7 йиллик олиб борган мониторим натижаларидан бир қисми десам бўлади.
Мен бу ерда ўзим ва бир қанча халқимиз ҳурматига сазовор бўлган, айнан замонамизнинг энг илғор демократик фикрловчи кишиларини Сафар Сармонов деган милиция полковниги томонидан улар доимий халқ хоини ва давлат душмани деб ҳақорат қилиб келингани тўғрисида ёзмоқчиман.С. Сармоновнинг асл мақсади эса, ўзини Каримовга яқин кўрсатиш билан, ундан юқори унвон ва лавозимлар олиш учун ва бу билан қонун ва конституцияга мутлақо зид иш тутиб, ўзининг содир этиб келган оғир жиноятларини ёпиб ташлашга эришиш эди.
Натижаларнинг эса, албатта шундай бўлишига С. Сармонов қаттиқ ишонарди ва шунинг учун ҳам у харқандай қонунбузарликдан таб тортмас эди.
Чунки, юртбоши деб аталган бир Бош бор экан, у албатта Сафар Сармоновга ўхшаган тубан кишиларни негадир бошига кўтариб келган.
Афсуски айтганимиздай, бахт ҳам, натижалар ҳам С. Сармоновга кулиб боқди, яқинда унинг парвозида янги қанот қоқиш бўлиб, энди у Яккабоғ туманига милиция бошлиғи эмас, ҳоким этиб тайинланди.
Дархақиқат Сармонов Каримовга тобора яқинлашмоқда, бу кетишда у эртага Каримовнинг хузурига сўроқсиз ва бемалол кирадиган мулозимга айланиб кетиши хеч гап эмас.
Ҳоким ва милициянинг бундай иноқлиги натижалари ёмон бўлмади, Каримов йиллар давомида Қашқадарёдаги “тинчликдан” хотиржам бўлса, Сармонов погонидаги юлдузларни, Асадов эса ўзининг миллиардларини кўпайтираверди.
Қаршини аёвсиз талаган Илҳом Асадов, бир йиғинда мен Каримовнинг шахсий учувчисининг укаси бўламан, яхшиси менга хеч ким тош отиб ўйнашмасин, оқибати ёмон бўлади деган экан..
Қаршиликлар ҳокимнинг бу гапларига тўла ишонишди, негаки мана учинчи йилдирки, Қаршини итдай талаб қаергадир йўқолган Илҳом Асадовнинг шахсияти билан хозиргача хеч ким қизиқмайди.
У юқоридагиларга мулойим ёқимтой бўлсада, унинг шафқатсиз ёвуз харакатлари билан Шахрисабз тумани ички ишлар бўлимига шахрисабзлик аёлларнинг сочидан судраб, бошига дубинка билан тушириб, Қаршидаги жиноий қидирув бўлимидаги ўзи тарбия қилган “жаллодлар”дан бўлган, Отабек Тошмуродовни Шахрисабзга чақириб келтиради ва бир-бирига суянган икки жаллод шаҳардаги ўз касби бўлган инсон хуқуқларига қарши қатағонларни бошлаб юборади.
Шахрисабздага Ўзбекистон Мустақил Инсон Хуқуқлари Ташаббус гуруҳи фаоллари Зулфия Ҳайдарова, Ойпошша Махманазарова “Бирдамлик” фаоли Юлдуз Жўраевалар остона ҳатлаб ташқарига чиқишса, уларни қаттиқ кузатишга ортиқча машиналар ва махсус штатлар ажратилади.
Улар гўё Тошкентдаги пикетларга қатнашмоқчилар деган туҳматлар қилиниб уйдан чиқарилмай қўйиладилар.
Сафар Сармонов бу инсон хуқуқ аъзоларига қарши турли провокациялар уюштириб, хокимият ва вилоят радио телевидения муҳбирларини чақириб, уларга нисбатан кўплаб бўҳтон эшиттириш ва кўрсатувлар ташкил эттирилади.
Хуқуқ фаолларнинг қариндош уруғлари бизнесларига атайин қаттиқ зулмлар ўтказилиб, уларни хечнарсасиз сурбетарча қамаб ва калтаклаб қийнашлар бошланади шундай йўл билан уларни хуқуқ фаолларига қарши қайраб, ўртада атайин катта жанжаллар чиқарилди.
Бу жанжаллар ҳатто одам ўлдиришгача борган бундай тортишув сценарияларига уддабурон раҳбар Сафар Сармоновнинг шахсан ўзи режиссёрлик қилар эди.
Айниқса хуқуқпарвар Ойпошша Махманазарова учун 2007 йил охирларидан қора кунлар бошланади. Унинг қариндошлари эркагу аёллар атайин милицияга келтирилиб, аёвсиз калтакландилар.
Натижада Ойпошшага унинг яқинлари сен туфайли Сармонов менга азоб бераётир, буларнинг ҳаммаси сенинг касофатинг туфайли бўлаётир, яхшиси бу ердан кет, агар кетмасанг сени ўзимиз ўлдирамиз, дейишади.
Паспортини Сармонов олиб қўйган Ойпошша Тошкентга ҳам боролмай қолади ва безор бўлган Ойпошша ўзининг паспортини талаб қилади ва паспортсиз ҳам кетаман шу ердан деса, барибир уни уй қамоғида ушлаб унга уйдан чиқишга қўймайди, булар ҳақида у менга кўп марта телефон қилган .
Хуллас Сармонов унинг қариндошлари томонидан ўлдирилишини кутар эди. Сармоновнинг бундай зўравонлигидан безор бўлган ва милициянинг кеча-кундуз қўршовида қолган Тепарлик маҳалласидан бирор киши нон олиб келиш учун милиционер кузатувда бориб келишгача боради.
Ниҳоят 19 январ куни кечаси сот 11 яримларда Ойпошшанинг уйи бир дақиқанинг ичида осмон баравар кўтарилган олов туфайли куйиб кулга айланади.
Уй ичида ухлётганлар зўрға уйлан чиқиб улгурадилар.
Ёнғин ўчирув машиналари қанча йиғилган қўшниларнинг телефон қилишларига қарамай атайин келмади, аслида кимлар томонидан аямай қуйилган бензин эса, ўз ишини қилган эди.
Ойпошшанинг куйиниб гапиришича, уйимни Сармоновнинг одамларидан бошқа хеч ким ёққан эмас дейди.
Бунинг устига қаҳратон совуқда музлаб қолган йўлакдан сир0аниб йиқилган Ойпошшанинг умуртқаси синади ва ўша кундан буён у акасининг уйида тўшакдан туролмай м ихланиб қолади.
Масалан “Бирдамлик харакати” фаоли Юлдуз Жўраеванинг туққан акаси: Икки қизинг ва ўзингни чавоқлаб ўлдираман!, — деб пичоқ билан кечаси Юлдуз яшаётган отасининг уйига икки марта бостириб кириб келади. Унинг отаси, акасини зўрға кетишга кўндиради.
Аммо Юлдузнинг акаси учинчи марта келганимда қизингиз шу ерда бўлса уччаласининг калласини оламан, —- деб қасам ичади.
Нега бундай қиласан ўғлим деб сўраганда, у отасига: — Отажон ахир мен нима қилай, болаларим оч қолди, менга Сармонов агар синглингни йўқотмасанг савдонгни йиғиштир, сени ҳохласам хозир қамаб ташлайман, мен сенга бир ҳафта муддат бераман —деганмиш дейди унинг синглиси Юлдуз.
Ниҳоят аламига чидамаган Юлдуз Жўраева қишнинг қаҳратонига қарамай, балоғатга етмаган икки қизини олиб, Ўзбекистонни тарк этади ва у Алмати қочқинлар миграциясига етиб бориб, ариза беришга мажбур бўлади.
Инсониятга ва жаллодларча муносабатда бўлиб келган Сафар Сармоновнинг айниқса Шахрисабздаги инсон хуқуқлари фаолларига ўтказган зулмлари Каримов томонидан бир кун келиб албатта тақдирланишига ҳамма ишонмасада, Сафар Сармоновнинг ўзи бунга қаттиқ ишонар эди, чунки у бундан аввалари ҳам бир неча бор шундай кўтарилиб капитанликдан тез орада полковник бўлиб олган эди.
Лўндароқ айтганда унинг хар бир лавозмидаги кўтарилишларида, инсон хуқуқларини поймол қилишдаги қўполлик харкатлари ётар эди.
Сармоновнинг айтгани айтган экан, яқинда у Яккабоғ туманига, энди милиция бошлиғи эмас, ундан кўра президент Каримовга яқинроқ бўлган, туман ҳокимидек шарафли ўринга лойиқ деб топилган.
Наҳотки, энди умир бўйи инсон хуқуқларининг, журналист ва оппозициядаги демократ ва умуман эзгу ниятлик яхши кишиларга азоб бериб, бешикда ётган беозор чақалоқни бешиги билан қор устига улоқтириш даражасигача етган бу кишининг фермерларга меҳрибонлик қилиб, мамлакатдаги ғалла ва пахта ҳосилини оширадиган бу вазифани Сафар Сармоновга ким ишониб топширган экан деб, ўйлаб қоламан….
Лекин яна ҳаёл дарёсида сузар эканман Яккабоғ туманида ҳоким Сармонов бўлса, милиция бошлиғи унинг Қаршидан келган ўз шогирди Ислом бўлса, энди бу икковлон туманга дўсти Х. Икромовни прокурор ва қадимдан дугонаси Гулнора Азизовани судя қилиб олишни кўзлаётган бўлса, ажаб эмас.
Аслида шундоқ ҳам Яккабоғликлар хунук кунларни бошидан кўп кечирганлар: бу ернинг Яккасарой қишлоғида раҳматлик Шовруқ Рўзимуродов Сармоновни дўстим деб юрганда, унинг милиция томонидан даҳшатли ўлими содир этилган бўлса, 60 яшар Оқбўтаев деган фуқаролар йиғини раиси маҳалласидан эрим оғир касал болаларим оч, деб ёрдам сўраб келган 27 яшар Наргиза Қаҳрамоновани ўз идорасида зўрлаб номусига тегади ва ўз гуноҳини бўйнига олмай, милицияни чақиртириб менга туҳмат қилди деб бечора келинчакни қамаб юборишга оз қолган.
Навбатдаги тангқоларлик зўравонлик эса, бунда зўравон қайсидир хўжалик фермерлар уюшмасининг раҳбари (қарилик қурсин фамилияси эсимда йўқ) ўз қишлоғидаги 40 нафарга яқин ишлаш учун келган мактаб ёшидаги камбағал қизларни қўшмачи ёллаб алдаб ва маст қилиб, тоғдаги қўриқхонага олиб бориб, Балиқхона деган ерда улардан хар куни 2-учтадан қизларнинг қизлик номусига тажовуз қилган.
Бу воқеага чидаёлмаган олти нафар қизнинг оталари менга келишиб мурожаат қилганда, мен уларни Сурат Икромов билан интернетга чиқарган эдик.
Бадавлат бўлсанг ҳамма ишлар ёпилиб кетар экан, у қизларга эрлар топилиб, уларнинг ота-оналари “қалин”лариини олишгач, бойвачча “куёв”дан рози ҳам бўлишди, улар ҳечқандай давомиз йўқ деб ёзиб ҳам беришган, шу билан ёпилган қозон, ёпилганча қолиб кетди.
Бу қозонни очмай қўймайман, деб юрганимда, менинг ўзимни ҳам ёпишиб қўйишди, қамалиб кетдим.
Аммо аминманки, бундай ичи “зар” қозонларни Сафар Сармонов албатта аввал яхшилаб “кавлаб” кўради.



