Сунъий кўз яратиш йўлида олға қадам ташланди

 

Образец Web-страницы

eye.jpg
Янги кашфиёт кейинчалик сунъий кўз яратиш йўлида асқатади!

Америкалик шифокорлар кўз шаклида яратган бўртиқ камера келажакда сунъий кўз яратиш йўлида илгари ташланган муҳим қадам бўлди, дейилмоқда.

Кўз шаклидан нусха олинган айни камера ҳозирча рақамли фотографияда инқилобий ўзгаришлар ясаши айтилаётир.

Хусусан, суратлар аниқлиги ошади ва фотообъектив қамраб оладиган манзара кенгайиб, худди инсон кўзи кўрадиган даражага етади.

Сабаби – ихтирочилар гумбазсимон кўз соққаси шаклидаги камера юзасида микроэлектронларни худди инсон кўзи тўрпардасида бўлгани каби жойлаштириб чиқишан.

Тирик жонзотларнинг бўртиқ кўз соққасидан фарқли тарзда, фотообъективлар текис бўлади ва шу боис ҳам фотосурат шаклу манзараларни тирик мавжудот кўзи кўрадиган даражада аниқ-таниқ акс эттирмайди.

Олимларнинг Nature («Табиат») илм-фан журналига айтишларича, бу анчадан бери ечими топилмаётган жумбоқ эди.

Кашфиётчиларга кўра, келажакда айни микроэлектронли тўрпарда билан инсон органлари ўралиб, саломатликни текшириб бориш имкони пайдо бўлади.

Айни пайтда мия фаолиятини кузатиб борвучи сенсорлар ишлаб чиқаришда ҳам мавжуд ихтиродан фойдаланиш мумкин. Айниқса, тутқаноқ касаллигини ўрганишда қўл келади.

Бироқ айни кашфиётнинг кўпчиликни қизиқтираётган жиҳати, шаксиз, ундан келажакда сунъий кўз яратиш йўлида фойдаланиш эҳтимолидир.

Ҳозирда кўз шаклидаги айни камерани компьютерга улаган ҳолда тажрибалар олиб боришмоқда.

Аммо сунъий кўз яратиш учун бу каби қурилмани тирик мавжудот миясига улаш талаб этилади.

Хуллас, бир довонни ошиб ўтган олимлар олдида, ҳанўз забт этилиши зарур яна бир бошқа баланд чўққи турибди.

BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares