Ёдгор Турлибеков,
Ҳуқуқ ҳимоячиси
| |
|---|
Аксинча, пул деса томдан ташлаб, виждон ва, иймон-эътиқодини сотадиган Д. Суюновага ўхшаган Судлов Ҳайъати раиси борлигига ғашим келиб асабийлашдим.
Дилбар Суюнова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича Судлов Ҳайъати раиси лавозимида ишлаб туриб, ўз лавозим вазифасига шунчалик совуққон қаралса, қуйи органларда ишловчи бошқа судьяларни гапирмаса ҳам бўлар эканда дейсан.
Бундай қилиш билан мансабпарастлик ва таъмагарлик қилиб ишлаш афсуски Ўзбекистон судларининг бугунги ва умумий иллати бўлиб, у қандай оқибатларга олиб келаётганини Д. Суюнова мисолида бундай иллатлардан азият чеккан ва адолат излаб ҳолдан тойган халқимиз ўзининг кундалик ҳаётларида яққол кўриб турибди.
Мақола автори Мирзабек айтганидек, Д. Суюнованинг лавозим вазифаси Тошкент шаҳар прокуратурасининг иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими терговчиси Т. Нормухамедов ва Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Ж. Сайдалиевларнинг жиноят иши материалларини ўрганиш чоғида қонун бузилишига йўл қўйган ёки қўймаганини, жиноят тафсилотлари тўлиқ ўрганиб чиқилиб, айбдорларнинг айблари ашёвий далиллар билан ўз исботини топган ёки топмаганлигини атрофлича ўрганиб чиқишни таъқоза қилар эди.
Афсуски, Д. Суюнова “қўрқоқ ботир, тандирдан оқиб тушган патир” қабилида шилта иш қилди. Узоқни ўйламай, арзимаган пулни деб обрў-эътиборини ҳам унутди.
Мен ҳам бошида биз инсонлар Оллоҳнинг хом сут эмган бандаларимиз, фақат Яратганнинг ўзигина бекаму кўст хақ, Дилбархон Суюнова ҳам унча бунча жойда адашган бўлса, шунга ҳам ота гўри қозихонами? — деб фикр юритган эдим.
Мақолани диққат-эътибор билан ўқиб чиққанимдан кейин бу фикримдан қайтдим. Дилбархоннинг айнан кимнингдир буюртмасини бажарганлигига аниқ амин бўлдим. Қуйидаги фикрларим билан танишиб чиққач, Сиз ҳам бунга тўлиқ амин бўласиз.
Ш. Муродов 2005 йил 25 августда ишдан бўшаб лавозим вазифасини қонунда белгиланган тартибда ўринбосари, майор А. Воргудяевга топшириб кетган эди. У ишдан бўшаб кетгандан кейин ИИВ Бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, полковник А. Эрназаров томонидан “Жалол Омад” МЧЖ, “То-Тем” ХИЧФ ва “Кумуш оқ халқа” МЧЖлари билан шартномалар имзоланиб, уларнинг ҳисоб рақамларига таҳририятнинг 637 миллион 200 минг сўмлик маблағини ўтказиб берилди. Кўз олдингизга келтириб кўрсангиз бунча маблағнинг жуда катта эканлиги биринчидан бўлса, иккинчидан бўшаб кетган мутлақо гуноҳсиз инсонга туҳмат қилиб, уни 10 йилга қамаш учун қалбаки хужжат ва далилларни ижод қилган терговчининг ҳам жасоратига қойил қолиш мумкин!
Очиғини айтганда бундай ҳолат, хозирги кунда бутун республикани қамраб олиб, унинг иқтисодини ямламай ютиб емираётган улкан коррупцияга қарши курашда намуна бўладиган, Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг кичик газетаси тахририяти доирасининг ўзида фирибгарликларнинг шу даражага етгани жамиятимизнинг бугунги асл ҳолатини ифодалаб бераётгани билан ачинарлидир.
Терговчи эса кўзини чирт юмиб бу айбларни ўйламай нетмай Ш. Муродовнинг бўйнига қўйиб, асосий жиноят ишлар материалларини эса шунчаки воқеадаги эпизодчалар қилиб кўрсатиш билан А. Эрназаровнинг жиноятларини яширишга харакат қилиб келингани очиқ ва ойдин кўриниб турибди.
Аслида аниқ кўриниб турган бу “от ўйини”га, яъни Т. Нормухамедов ва судья Ж. Сайдалиевларнинг шу ерда атайин айбсиз одамга туҳмат билан, уни 10 йил муддатга қаматишни маъқул кўрганига Д. Суюнованинг ҳам ақли етмай қолганига сиз нима деган бўлар эдингиз?
Тўғрисини айтганда, бундай бўлишларга қараганда, демак жиноятчилар ўзлаштирилган пулларнинг 600 миллиондан ортган бу катта маблағдан улушлардан терговчи ва судяларга ҳам теккан бўлиши мумкин, деб ўйлашга ҳам мажбур бўласиз. .
“Шинахара” дастгоҳини балансга олиш ва тегишли солиқларни вақтида тўлаш бош бухгалтернинг вазифаси эканлигидан терговчи, судья ёки бўлмаса судлов Ҳайъатининг раисларининг бундай оддий хақиқатдан кўз юмиб ўтиб кетишлари ҳам ўзига хос ўта сирли ҳолатдир!
Чуқурроқ мулоҳаза қилганда таҳририятнинг бош ҳисобчиси С. Аванесова бу жиноятларнинг фаол иштирокчиси сифатида нега у терговдан оппоқ бўлиб чиқди ва жиноий жавобгарликка тортилмади? Таҳририятнинг ҳуқуқшуноси А. Музаффархонов ўз қўллари билан “Жалол Омад” МЧЖнинг накладнойларини қалбакилаштиради-ю, А. Эрназаровга ўхшаб бу жиноятчилар нега судга шунчаки, гувоҳ сифатида жалб қилинади?!
Умуман Ўзбекистонда судлов Ҳайъати раиси Д. Суюнова, судья Ж. Сайдалиев ва терговчи Т. Нормухаммедовларга ўхшаган хақиқатни истаганча топтаб оёқости қилаётганга қараганда, 600 миллион сўмни бутунлай ютиб юбораётган аждаҳони қўрқмай ҳимоя қилаётган ёки уни кўрмасликка олаётганларнинг ўзлари ҳам бу жиноятларга алоқаси борга ўхшаб кетади.
Бундай мантиқий ҳаёл ҳаммамизнинг истамасак ҳам бошимизга келар экан, ўзлари бўлишиб ўзлаштирган маблағларни бировга тўнкаб осонгина жавобгарликдан қутилиб кетишни ўйлаб юрган жиноий гуруҳнинг биркунмас-бир кун фош этилишга ва адолатнинг албатта қарор топиши учун ирода билан курашадиган ва унга ишонадиган кишиларнинг ҳам борлиги эса, бу ашаддий жиноятчилар учун аччиқ хақиқатдир.
Ўшандагина Ш. Муродовни ҳимоя қиладиган ва унинг ҳақлигига ишонадиган кишиларнинг ҳам борлигини кўриш мумкин бўлади. Хозирча бу ишларнинг ташхиз ва тавсифлари шуҳрат Муродовнинг ўзи қочқинда эканлиги сабаб ва масофадан олиб борилаётгани учун жуда секин борсада, кўп нарсалар аста-секин ойдинлашмоқда, ўйлаймизки кенг жамоатчилик эътиборига тушиб қолган Ш. Муродовнинг иши кўпчиликнинг диққат марказида турибди ва бу ишнинг тўғри ҳал қилиниб, адолатнинг тикланиши Ўзбекистондаги ислоҳот ва тадбирларнинг бироз бўлсада яхши томонга силжиганини кўрсатган бўлар эди, деб ўйлайман.



