ЎЗБЕКИСТОН КОРРУПЦИЯ ЧАНГАЛИДА

«Бирдамлик» ҳаракати фаоли Турлибеков Ёдгор
 

Образец Web-страницы

bank.bmp
ҳамма нарсани пора билан ўлчайдиган ва ҳал қиладиган жамият

Ўзбекистонда коррупцияни бўйинчадай илиб олган ва хукуматни бошқараётган раҳбарларининг аксарияти ўз раҳномалари диктатор Ислом Каримовга абадий тахт ва соғлик тилаб, бир-бирларини доим қўллаб, аҳиллик билан бюджетнинг миллион ва миллиардлаб маблағларини ва табиатнинг ер ости ва устки ресурсларини куппа-кундуз ва бемалол талаб келмоқдалар.

Улар ўз қўл остидаги дав латга тегишли транспорт-техника, газ, электр ва алоқа воситаларидан текинга фойдаланиш билан бирга, давлатнинг хечқандай солиқларни тўламайдилар.

Миллонлаб ишга яроқли кишилардек жаҳонда энг арзон кучларни эса, ўз бойликларини орттиришга ишлатмоқдалар.

Афсуски, Каримовнинг узоқ давомли юртбошилиги туфайли юзага келган бундай салбий ҳолатар сабабли ҳам, Ўзбекистондаги эришилган мустақиллик халқнинг кутган натижаларини беролмади ва шунинг учун ҳам бу ердаги коррупция жаҳондаги кучли бешлик рўйхатидан жой олган.

Мамлакатда ривожланишининг асосий омили бўлган демократия ўрнига, бу ерда қонун ва конституцияни заррача менсимайдиган ва ҳамма нарсани пора билан ўлчайдиган ва ҳал қиладиган жамият юзага келди.

Натижада бундай жамиятда, давлат ва давлатчиликни емириб, аҳоли турмушини ниҳоятда оғирлаштираётган саноқсиз ва турли-туман уюшган жиноятларнинг кескин кўпайиши пайдо бўлди ва мамлакатдаги барча соҳалардаги турғунлик, энди орқага кетиш ва инқрозга юз тутиш ҳолатларига айланди.

Каримов диктатурасининг устунлиги демократиянинг бутунлай йўқотилиши Ўзбекистонда ҳатто усти ялтироқ советлардан қолган демократиядан ҳам асар қолмади.

Бу ерда инсон хуқуқларининг ҳар қадамда топталиши ва унинг тарафдор ва фидойилари таъқиб-тазйъиқ ва қувғинларга учраб, туҳматлар билан узоқ муддатларга қамала бошладилар, бундан халқнинг заррача хуқуқсиз ва ҳимоясиз қолган қашшоқ ва камбағал қисмлари айниқса азоб кўриб хўрландилар.

Сўз ва матбуот эркинлиги тамоман бўғилиб, давлатнинг барча турдаги ахборот воситалари фақат диктаторни мақташга ўтказилиб, улар заррача уялмай мамлакатдаги мавжуд камчиликларни йўқ, ўзи йўқ ютуқларни эса кўп дея бонг урмоқдалар.

Танқидчи ва мустақил журналистлар, оппозициядаги демократия фаоллари бирин-бирин қамалиб, қувғинга учраб, ҳатто улар орасида қурбонлар ҳам бор.

Бундай негатив ҳолатларни акс этдирувчи хабарларнинг мамлакат ичкари ва ташқарисига ёйилмаслиги учун Каримов хукумати қўлидан келган ҳамма чораларни кўрмоқда.

Масалан президент Каримов ўз оғзи билан “интернетни ёпиш ғирт аҳмоқликнинг ўзи” дея туриб, Ўзбекистондаги интернетидаги барча нуфузли сайтлар доимий блок қилиниб, ҳатто ундаги айрим мақолаларни эса иккинчи бора ёпиб ташлангани эса, диктаторнинг ўз сўзи билан айтганда ким эканини кўрсатиб турибди.

Ўз халқи озодлиги ва унинг фаровонлиги йўлида президент Каримовнинг саноқсиз даражадаги кирдикорларини танқид қилган довюрак ва ватанарвар кишилардан ўч олиш ва уларни ўнлаб йиллар қамоқда ушлаб туриш, ёки қийноқлар билан ўлдириш, Каримовга хос бўлган одатий ҳолга айланиб бўлган.

Ўзбекистондаги мавжуд барча салбий ҳолат ва кўзбўямачиликлар президент Каримов сиёсатининг асосий негизини ташкил этиб, бу борадаги унинг амалиётидаги доимий фирибгарлик ва шўрафурушликнинг савияси санъат даражасига етказилиб сайқал берилиши эса, алоҳида изоҳга мухтождир.

Каримовнинг сиёсат ва давлатни бошқарув тизими фаолиятига аҳамият берсангиз сиз унда тўлиб-тошиб кетган мантиқсизликларни кўрасиз, масалан хар қадамда пулдор, уччига чиққан ўғри, фирибгар ва жиноятчиларнинг катта лавозим ва мукофотларга эга бўлаётганини учратасиз.

Адолат ва мантиқдан бу қадар юз ўгириш ва ундан жирканишга юз тутган бундай мамлакатда эса, халқ учун қайғурадиган ва унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган кишиларни фақат фалокат ва фожиалар кутиши муқаррар даражага етган.

Бундай тузумда коррупция ўзининг чўққисига етганда у ўз қудратини албатта намоён қилади ва кутилмаган бир кунга келиб, халқимизнинг “ит эгасини қопади” ёки “икки қўчқорнинг калласи бир қозонда қайнамайди” деганларидек, қутурган коррупция ўзининг асосий ҳомийси бўлиб келган Каримовга қарши ташланиши табиийдир.

Негаки, президент ҳам ўзига қарши аллақачонлар халқ орасида шаклланган халқ ғазабиннинг чексизлигидан қўрқиб, таҳликага тушган вақтларда шошганидан у коррубциянинг думини қаттиқ босиб олади, кутилмагандаги кучли бу оғриқдан ғазабланган коррупция ғижирлаган тишлари билан ўз душманига ташланади.

Бунга Каримов томонидан охирги пайтларда бир қатор юқори лавозимдаги тўраларнинг ишдан бўшатилиб уларни жиноий жавобгарлика тортишларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Натижада келажакда катта трагедия саҳнаси қурилиб, коррупция ва лидер ўртасидаги қалин дўстлик чил-парчин бўлади ва бу саҳнада улар очиқ “дуэл”га чиқадилар.

Охирги кўринишда эса, хозиргача енгилмас коррупция хар қандай мерганликда устун келиб, ўзининг собиқ дўстини бир ўқ билан ҳалок этиши мумкин.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares