Гар сендан қочиб қолсам.
Элдан ора очгандай
Орани очиб олсам.
Ҳайиқмайман гарчи сен
Сарой деган қафасдан.
Қочдим, жиркандим ахир
Оғзингдаги нажасдан.
10.05.07.
Жонинг соғми деманглар жон мендан кўчиб кетди
Юрагимни сўраманг танимдан кечиб кетди.
Сўранг жонни жонондан, дилни кўзи фаттондан,
Зулук қилиб ҳижрондан қонимни ичиб кетди.
Бошимни оёғига арзитмагач бошимдан
Бахт қуши рақибимнинг бошига учиб кетди.
Фироқи билан битди манглайимга балони,
Пешонамга кўк ёзган ҳаётим ўчиб кетди.
Юсуфдан ҳол сўраган биродарлар ҳеч қачон
Жонинг соғми деманглар жон мендан кўчиб кетди.
10.05.07.
Юсуфман сўзимни қўр билан айтдим,
Юрак деб аталган пир билан айтдим.
Эрлар эшитишга ҳайиққан ҳақни
Майдонда дунёга шеър билан айтдим.
10.05.07.



