Мухолифат фаоли Азам Турғунов ҳибсга олинди

 

Образец Web-страницы

qamoqxona.jpg
Азам Турғунов жума куни ҳибсга олинган

Қорақалпоғистондан келаётган хабаларга кўра, жума куни мухолифат фаоли ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азам Турғунов ҳибсга олинган.

56 ёшли Азам Турғунов мухолифатдаги «Эрк» демократик партияси марказий кенгашининг аъзоси ҳамда Ўзбекистонда норасмий «Мазлум» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбаридир.

Унга қўйилаётган айб ва ҳибсга олиш тафсилотлари маълум эмас.

Бироқ Азам Турғунов партиядошлари унинг таъмагирликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Яқинларининг Би-би-сига айтишича, Азам Турғунов пайшанба куни фуқаровий маҳкамаишида ҳимоячи сифатида иштирок этиш учун Нукусга йўл олган.

Унинг уйсиз қолган қорақалпоғистонлик аёл ҳуқуқини ҳимоя қилиши кутилганди.

Мухолифатдаги «Эрк» партияси фаолларининг айтишича, Азам Турғунов охирги пайтларда Қорақалпоғистонда «суд ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари йўл қўйган анча-мунча камчиликларни фош этиб, омма орасида адолатсизликка қарши курашчи» сифатида танилган.

Уларнинг ишонишича, айнан мана шу ҳолат Азам Турғуновнинг қамалишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

www.BBCUzbek.com

 

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares