Пластик карточкалар кимга керак?

ЗЕБО
 

Образец Web-страницы

savol-belgisi.jpg
… кайси эркинликка тўғри келар экан?

Холида Ахмедова вилоят телерадиокомпаниясида матнни оққа кўчирувчи вазифасида ишлайди. Ҳар ойда қўлига тегадиган 70-80 минг сўм маошидан кўнгли тўқ эди, унинг. “Ишим осон, ёзда сақингина, қишда иссиққина хонада ўтираман”- дерди ўзича Аммо…

Аммо бир муаммо чиқди. Ишлаб топган маблағидан ўзи истаганидек фойдалана олмаслик муаммоси. Пластик карточкаларни телевизорлада реклама қилишганида тушуниб тушунмай ижобий ўйлаган экан. Манна бугун Навоийдаги Асака банкнинг филиалидан берилган карточкасидаги 35 минг сўм пулни сарфлаёлмай аччикланиб турибди.

Бугун Холида сингари пластик карточка муаммосига учраётганлар кўп. Шу ўринда бир мулоҳаза туғилади. Биз шахс эркинлиги ва инсон манфаатлари хақида бонг ураяпмиз. Аммо, барча ташкилоту корхоналарда ёппасига ойлик маошининг бир қисмини пластик карточка орқали тарқатиш, ходимлар истаса-истамаса шунга кўниши лозимлиги кайси эркинликка тўғри келар экан? Дарвоқе, савдо нуқталарида у ёки бу маҳсулотга тартибсизлик асосида қўйиш шаклланган эркин нарх кишини ҳайратга солар даражада. Мисол учун бир ҳолат келтирсак.

Навоий шахрида марказий дехқон бозоридаги қандолатчилик расталарида килоси 3500 сўм нархланган ширинлик (конфет) терминалда 4500 сўм баҳоланганига нима дейсиз. Баъзи савдо нуқталари ёки сервиз хизмат шахобчаларида эса пластик карточкадаги маблағингизни нақд пул қилиб беришади. Албатта ўн фоиз чегирма эвазига. Айрим Навоийда ўз обрўйига эга супермаркет дуконларда, масалан; Навоий-Шамс савдо фирмасига қарашли дўконларда тез-тез терминал ишламай колишидан ҳатто сотувчиларнинг ўзи ҳам нолишади. Пластик картада маблағи бор бечора харидорнинг ахволини тушунаверинг…

Хуллас, пластик карточка туфайли ишчи хизматчилар бир ой мобайнида тер тўкиб топган маошидан унумли фойдалана олмайди. Айтишларича, нақд пул муаммоси бутун республикада мавжуд. Банклар фуқароларнинг меҳнат қилиб топган маблағидан фойдаланаётгани камлик қилганидай, бозордаги нарх-навони сунъий равишда оширишига ҳам сабаб бўлмоқда. Терминал туфайли нарх-наво устидан харидор маблағига таъсир етказмоқда. Ана шу ҳолатнинг узиёқ бизда демократик ва инсон ҳуқуқлари даражасини ва банк хизматлари ҳамда пул муомаласи аҳволини очиб беради, шундай эмасми?

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares