Ногиронлар аҳволи тобора оғирлашмоқда.

ЗЕБО
 

Образец Web-страницы

karta.jpg
Ўзбекистондачи?

Бутун дунёдаги демократик давлатларда ногиронларга тиббий хизмат кўрсатиш бепуллиги ҳақида гапиришнинг ўзи инсон учун эриш туюлади. Ўзбекистондачи? Афсуски, коррупция ва пул талаб қилиш шу даражагача етдики, бу иллат ногиронларни ҳам четлаб ўтмади. Дилдора Боймуродова 2 гуруҳ ногирони. У Навоий вилояти ногиронларни реабилитация қилиш марказида йилида 2 маротаба ўз хуқуқларидан фойдаланган ҳолда даволанади. Марказ раҳбарияти ногирондан дори-дармон, муолажа учун пул талаб қиладилар. Дилдорани ҳайратга солган нарса ребилитация марказида шприцдан тортиб пахта ва спиртгача ўзлари харид қилишини талаб қилингани…

Икки нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ногирон онанинг иқтисодий аҳоли ёмонлигини билган марказ ҳакимлари беморни 10 кун ичида даволаш муассасини тарк этаётгани қизиктирмасди. Уларни фақат пул, маблағ қизиктирарди. Пулинг борми, даволан. Мабағинг йўқми, тўшакда бўлсанг ҳам марказдаги жойни бўшатишга мажбурсан.

Айтишларича, реабилитация марказида айни кунда бепул даволаниш хуқуқига эга ногиронлар сони кундан кунга камайиб бормоқда. Марказ аксинча, тўрт муччаси соғ бойвуччаларнинг соғлиги учун хизмат килиш (МАССАЖ, ФИЗИОТЕРАПИЯ МУОЛАЖАЛАРИ) йўлига ўтган. Демак, доноларимизнинг “оғзи қийшиқ бўлса ҳамбойнинг ўғли гапирсин” деган нақли марказ раҳбарларига қўл келётгани ростга ўхшайди. Айтмоқчи, бу реабилитация маркази вақтида вилоятда фақат ногиронларга тиббий хизмат кўрсатиши учун очилган эди, холос.

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares