Юсуф Жумаев билан учрашишга рухсат берилмаяпти?

Тўрабек Сано
 

Образец Web-страницы

mashrab.jpg
Машраб Жумаев

Таниқли ўзбек шоири, миллатпарвар инсон Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиеванинг www.birdamlik.infoга маълум қилишича, Жаслиқ қамоқхонасининг назоратчилари шоирнинг қариндошларига у билан учрашиш учун рухсат бермай қўйган.

Кеча 5-июл куни Юсуф Жумаевнинг қариндошлари шоирни кўриш учун Жаслиқ қамоқхонасига боришар экан, қамоқхона нозирлари уларга қўпол гапириб:
– Ҳеч ким билан учрашмайсанлар, орқага қайтмасанглар ёмон бўлади,-деб уларни қўрқитишга уринган.

Юсуф Жумаевнинг опаси Жумаева Рохатой қамоқхона нозирларининг бу каби қўполлик қилишларидан ранжиб:
-Нега учрашувга рухсат бермайсизлар? Наҳотки, ўз укамни кўришга хаққим бўлмаса? Учрашувни тақиқлаш амалдаги қонунга хилофдир. Сизлар учрашувни тақиқлаш билан укам Юсуф Жумаевни хуқуқини поймол қилмоқдасизлар,-деб такрорий равишда учрашув талаб қилган.

Шундан кейин қамоқхона нозирлари ҳеч бир тушунтиришсиз, Жумаева Рохатойни Жаслиқ турмасига тегишли бўлган машинага мажбуран ўтирғизиб номаълум томонга олиб кетган. Анча вақт юрган машинадан турткиланиб туширилган Жумаева Рохатойни ўзини Жаслиқдан 20 км узоқроқ масофага ташлаб кетилганини кўрди.
Димоғдорлик билан гапираётган зўравон нозирлар Рохатойга:
– Агар қайтиб борсанг ўзингдан кўр! Бу сафар Амударёга ташлаймиз,- деб дўқ урган.

Улар Юсуф акам билан хеч кимга учрашув беришмаяпди. Бундан биз хавотирга тушяпмиз. Юсуф акам тинимсиз қийноқларга дучор бўлиб ахволи оғирлашиб қолган бўлиши мумкин. Машрабни эса Юсуф акам ёнида уриб ўлдириб қўйган бўлишлари мумкин. Балким шунинг учун ҳам, бу сирни бекитиш мақсадида Юсуф акамни дунёнинг энг даҳшатли турмасига ташлаб, учрашувга рухсат бермай қўйган бўлишлари мумкин,-дейди www.birdamlik.info билан суҳбатда Гулнора Олитиева.

Тахминларга ойдинлик киритиш ва ўз шубхаларимиздан фориғ бўлиш мақсадида биз адвокат Рухиддин Комиловга телефон қилдик. У эса саволаримизга жавоб беришдан бош тортди,-деди миллат қахрамонинг турмуш ўртоғи.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares