Бағри хун, яро юртим,
Нажот излаб, бенажот-
Дардга мубтало юртим.
Оташми бу ё армон-
Кўксимни ўртар ёмон.
Топмайин эркка имкон-
Ингроқ бир садо юртим…
Етса гар сенга завол
Эмасми элга увол,
Бутун умр бу аҳвол-
Сенгами раво, юртим…
Умидлар гулдай сўлди,
Бағринг ҳасратга тўлди,
Айт, сенга нима бўлди,
Бағри бой, гадо юртим…
Ингроқ бир садо юртим.



