Қабристон қушлари

 

Образец Web-страницы

yodgor_obid.jpg
Ёдгор Обид ижодидан
Тош- оғир. Тош- совуқ. Тош- бежон.
Йиллар ўтган сайин нурайберади.
Кимларнинг шакли бу: Сағирми, султон-
Қушларга барибир. Сайрайберади.

Вужуд- ер қаърида. Руҳ қайда сарсон…
Тош кўзин ўргумчак ўрайберади.
Сассиз нидоларни босса ҳам хазон-
Қушларга барибир. Сайрайберади.

Одамлар келади йўқлаб ҳарзамон,
Гоҳ эслаб, гоҳ эснаб жўнайберади.
Ўзи шундай бўлгач аслида инсон-
Қушларга барибир. Сайрайберади.

Уларнинг қабри йўқ. Йўқ сўнгги макон.
Дунёдан кулгандай яйрайберади.
Бу ер ҳайкалзорми ёки қабристон-
Қушларга барибир. Сайрайберади.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares