Маълумки Жаслиқ турмасига Ўзбекистон ҳукумати сиёсий маҳбуслар ва диндорларни ташлайди, ва у ерда диктатор режимига қарши курашиши мумкин бўлган ўзбекнинг мардларини синдиришга, жисмонан йўқотишга ҳаракат қилади. Юсуф Жумаевга берилган жазо бғйич бу қамоққа юбориш мумкин эмас. Шундай экан , ё уни сиртдан қайта суд қилишган ёки бу диктатуранинг навбатдаги найранги.
Ўзбек миллий шоирининг Жаслиқ турмасига юборилиши диктатор Каримов ҳукуматининг башарсини кўрсатади. Чунки Каримов Шоир Юсуф Жумаевни ўзининг шахсий душмани деб билади ва а бир неча йилдан буён шоирни жисмонан йўқотишга ҳаракат қилиб келмоқда.
Диктатор Каримов шоирнинг судини Европа итифоқи санкцияларини кўриб чиқиши даврига қадар чўзиб келди ва уни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиб, бу қилмиши билан Европа итифоқининг юзига тупурди.
Диктатор Каримов халқаро ҳамжамиятнинг Юсуф Жумаевни озод қилиш керак деган чақириқларига эътибор бермади, уни жаллод садистларига қийноқларга солдирди, оёқларининг остига Отабек Собиров сингари ваҳшийларига дубинкалар билан урдирди.
Шоирнинг кўз ўнгида болаларини қийноққа солдирди. Шоирни ўғиллари билан биргаликда қийноққа солаётган садистлар қийноқлар пайтида: «Бобойнинг (Каримовни назарда тутиб) куч қувватини кўрдингми, сен нима куйларга солдиряпди», деб масхаралаб устидан кулганлар. Улар бу сўзлари билан шоир ва ўғилларини қийнашга фақат Каримовнинг ўзи буйруқ беришини билдириб қўйганлар.
Юсуф Жумаев билан учрашув беришларини талаб қилган опаси Жумаева Роҳатой таъзиқ остига олинган.
Шоирнинг Ўзбекистондаги бошқа қариндошлари ҳам таъқиб остида. Бир ўғли Бобур турма қийноқларидан соглигидан айрилган ва ҳозирда даволанмоқда. Айни вақтда Юсуф Жумаевнинг ҳибсда сақланаётган ўғли Машрабга эса Бухоро вилоят телевединиялари орқали қидирув эълон қилинмоқда.



