ТАЪҚИҚ КИМГА ҚЎЙИЛГАН: ПАРФИГАМИ Ё САЙЙИДГА?

Образец Web-страницы


Ажаб савдо!


 

 

Образец Web-страницы

dilmurod_sayyid.jpg
Дилмурод Саййид

Камина Ўзбекистондаги нодавлат газеталарнинг бирида раҳбарларданман. Бу лавозимга ўтганим-га ҳали кўп бўлгани йўқ. Газета бугунги кунда рақобатдош буюмга айланиб қолаётгани ҳам сир эмас. Бу таҳририятдаги ҳар бир ходим учун лавозимидан қатъий назар, рақобатбардошлиликни талаб эта-ди. Ҳар бир муассису муҳаррир, ижодий жамоа аъзоси ўзи ташкил қилган, ишлаётган газета худди «Даракчи»дек кўпмингтиражли, кўпминг мухлисга эга бўлишини истайди. Шу йўлда изланади. Мен ўз изланишимда ҳеч маҳал ҳеч кимга муте бўлишликни истамаган қаламкашлар ижодидан фойдала-нишликни маъқул ҳисобладим.

Бундай ижодкорлар мамлакатимизда кўплаб топилади. Ҳар бирининг минглаб ўз мухлислари борлигига ишончим комил. Шу фалсафа билан иш бошладим. Лекин биринчи қадамни қўймасимдан темирбетон тўсиққа дуч келдим. Воқеа бундай бўлди. Таҳририят электрон поч-тасига келган хат-хабарлар орасида Рауф Парфи Ўзтурк вафотидан кейин чоп этилган илк тўплам- «Сўнгги видо» тўғрисида ёзилган «Рауф Парфи Ўзтурк: «Шоирнинг онаси изтироб, ахир!..» сарлав-ҳали тақриз мақола бор экан. Мен бу тўплам («Сўнгги видо») ни 2007 йили роса эринмай ўқиб чиқ-қандим. Ўша вақтда нимадир ёзмоқчи бўлгандим, лекин «тишим ўтмаганди». Қисқаси, почтадаги тақриз-мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим. Мақола остига муаллиф сифатида Дилмурод Саййид имзо-си қўйилган экан. Муаллиф билан боғланиш имконини тополмадим.

Шу орада Рауф Парфининг оила-си бўлган аёл -Сулҳидани учратиб қолдим. Мақсадимни айтгандим, у «Дилмурод аканинг телефони-ни ўзидан берухсат бера олмайман, лекин розилигини сўраб, сизга етказаман. Балки ўзлари қўнғироқ қилар», деди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, Сулҳида телефон қилди ва «мақола эълон қилишлик учун ёзилган экан, эълон қилолсангиз, бу савоб иш учун фақат хурсанд бўлар экан. Дилмурод Саййид шундай деди», деган хабарни билдирди. Мен мақолани (албатта, Рауф Парфининг сурати ва «Сўнгги видо» тўплами муқоваси расми билан) саҳифаланаётган сонга киритдим. Ҳозирги қоидага кўра, газе-та саҳифалангач, босмахонага берилмасидан муассислардан бири кўриб чиқиши одат бўлган. Шунга кўра, саҳифани муассисга юбордим. Бир соат ҳам ўтмаганди, ўзимни чақиришди. Борсам, мени ютиб юборгудек кайфиятда. Столи устидаги саҳифага қизил рангда қалин қилиб каттакон сўроқ аломати қўйилган. Саломга алик ҳам олмай бўғилган овозда, қўлини силкиб саволга тутди: «Кимнинг нарса-сини бермоқчисиз? Гапиринг, мана бу мақолани қандай асосга асосланиб бермоқчисиз?»

Жавобга оғиз жуфтлагандим, гапимни тинглаб ҳам ўтирмай, сўроқни қисқа қилди: «Олиб ташланг! Ўрнига яхшироқ ўқиладиган нарса қўйинг!» Мен ҳам ўз саволимни сўрадим: «Нима учун олиб ташлай? Бирор сабаби борми?»
Муассис очиқчасига ғижинди: «Таъқиқ қўйилганлигини билмайсизми?» Гап келганда аниқлик киритиб олиш мақсадида яна сўрадим: «Таъқиқланган деяпсиз, қайси бири таъқиқланган, Рауф Пар-фими ёки Дилмурод Саййид?» Жавоб ўрнига: «Боринг, айтганимни бажаринг», деган жеркиш эшит-дим. Хонамга келиб, эшикни ичидан қулфладиму, хаёлий сарҳисобга берилдим: «Чиндан ҳам қайси бири таъқиқланган экан? Рауф Парфи таъқиқланган бўлса, унга халқ шоири унвони президент фар-мони билан берилган-ку! Қолаверса, яқингиналарда ҳам Рауф Парфини хотирлаб, «Жаннатмакон» журналида 6-7 саҳифалик мақола чиққанди. Март ойи охирида «Тасвир» газетасида хотира-мақола ва шеърлари берилди. «Адабиёт-Санъат» ҳам нимадир эълон қилувди чамамда…» Хаёл сура туриб, ком-пютерчи қизнинг мулоҳазаси эсимга тушди. Мен мақолани ўқиб чиққанимдан сўнг, «яхши мақола экан, газетада берамиз», дедим.

Кейин қоғозга кўчириб беришини сўрадим. Айтганимни бажардию, қоғоздаги мақолани столимга қўяётиб шундай деди: «Буни ўтказишмаса керак, чунки олдинги ишхо-намда Дилмурод Саййид номидан келган ҳеч нарсани беришмасди. Ҳатто почтадан келганини ўқиб ўтирганимизни кўрса, редакторимиз «нима газетани ёптирмоқчимисан?» деб ўшқирарди. Эҳтиёт бўлинг, яна гап-пап тегиб юрмасин…» Хаёлларим чуваланиб кетди, лекин барибир ўз саволимга аниқ жавоб тополмадим. Чунки таъқиқ Дилмурод Саййидга қўйилган десам, яқингача ҳам китоби сотувда турганди…Бошқа ўзим билган, очиқ фикрлашадиган ҳамкасбларнинг баъзиларидан бу ҳақда сўрадим. Улар ҳам елка қисди. Биттаси гапирдию, лекин гапи жуда ошиб тушди.

Нима эмиш, уч-тўрт ой олдин Дилмурод Саййид қайсидир газета билан ўзининг китоби ҳақидаги кичкинагина ахборотни реклама тартибида чоп қилдиришлик учун гаплашган экан. Ахборот реклама тарзида бўлгани учун ҳам муал-лифи кўрсатилмай берилиши мумкин.Рекламанинг пулини ҳам олдиндан нақд тўлаб кетибди. Газета-дагилар ҳам ахборотни саҳифага қўйибдилар. Лекин номаълум кишилар келиб, ахборот-рекламани олдиртириб ташлашибди. Таҳририят Дилмурод Саййиддан узр сўраб, тўлов пулини қайтарганмиш… Ол-ла, бу эртакми ёки латифа, демоқчи бўлдиму, аммо муассиснинг важоҳати кўз ўнгимдан ўтиб, ғижиниб: «Таъқиқ қўйилганлигини билмайсизми?» деган таҳдидли саволи қулоғим остида жаранглагандек бўлди!..Савол мен учун барибир очиқ қолди:

«ТАЪҚИҚ КИМГА ҚЎЙИЛГАН : РАУФ ПАРФИ ЎЗТУРККАМИ ЁКИ ДИЛМУРОД САЙЙИДГА?»

«ҲАЙРОНЛИ»

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares