|
|---|
Худога шукр, озми-кўпми, уқувим бор. Ўз соҳам –она тили ва адабиёт ҳамда йўналишим-журна-листика бўйича ўзимга яраша малакага эгаман. Аммо 1994 йилдан бери муқим иш жойим йўқ! Машойихлар: «Бандасини ризқ билан яратади!» деган эканлар. Ношукрчилик қилмайман, қора қозон қайнаб турибди, бироқ…
2005 йил декабрда фаолият юритган жойим-«Адвокат пресс» газетаси тўхтатилгач, қарийб ўн ой мамлакатдаги ОАВда менинг ижодимдан ҳеч нима берилмади. 2006 йил августдан бўлса керак, авва-лига «7Х7» газетасида бир-икки нарсам чоп қилинди. Кейин «Бекажон» газетаси ҳам ҳикояларимни берди. 2006 йил кузида «Суғдиёна» газетаси бош муҳаррирининг ўзи уйга қўнғироқ қилиб, эски ҳам-корлигимизни тиклашликни таклиф этди. Ва бир-икки мақолам эълон қилинди.
Тўғриси, «Адвокат пресс» газетаси тўхтатилгач, маълум муддат менинг ижодимга ОАВда норас-мий чеклов бўлишини билардим. Ўн ой ўтиб,мақолам эълон қилиниши мени руҳлантирганди. Афсус-ки, жуда эрта қувонган эканман. Кейинги бир ярим йил давомида мен бормаган, ўз ижод намунала-римдан топширмаган таҳририят кам қолди. Лекин ҳеч бир изоҳсиз менинг битикларим мамлакат мат-буотида берилмаслигини тушуниб олдим.Бироқ бунинг орқасида ким турибди, ақлимга сиғдиролмас-дим. Тўғри, 2006 йил охири-2007 йил бошланишида ўз ҳисобимдан нақд пул тўлаб, ўн босма тобоқли китоб ҳам чиқардим. Ўшанда ўйлагандим: «Китобим чоп этилиши менга қўйилган тўсиқни олиб таш-ласа керак!»-деб, аммо янглишган кўринаман. Гапнинг очиғи, китобни энг аввало, ўзимга нисбатан тўсиқ йўқлигини ҳамкасбларимга исботлашлик учун чиқартиргандим.Бироқ улардаги носоғлом дунё-қараш буни қабул қилмади.
Айниқса, кейинги уч ой руҳан эзгинликни ҳис қила бошладим: «Наҳотки, энди мен матбуотдан четланган бўлсам? Бунга ким фатво берган?» Шу хаёллар исканжасида матбуот соҳасидаги икки мансабдор шахсга, ваколат эгаларига шу йил 29 май куни қуйидаги мазмунда ариза йўлладим:
«…………………………………………..…………………………………………фуқаро Дилмурод САИДОВдан |
|---|
Ижодий фаолиятнинг норасмий чеклови масаласига
ойдинлик киритишлик т ў ғ р и с и д а
МУҲТАРАМ … !
Мен ўзим ҳақимда алоҳида маълумот келтириб ўтирмайман, қисқагина қилиб оддий қаламкаш эка-нимни айта оламан. Журналистика, умуман ижодий фаолиятим давомида кўплаб мақолаларим, шеъ-рий битикларим, форс-тожик мумтоз адабиётидан қилган таржималарим нафақат Ўзбекистон ОАВда, балки бир қанча хорижий мамлакатларда ҳам эълон қилинган. 2006 йили Алишер Навоий номли Мил-лий кутубхона нашриётида«Терминатор» деб аталган бадиий-публицистик китобим чоп этилди. Охир-ги 5 йил давомида (2005 йил декабргача!) мамлакатимиздаги нуфузли газеталардан «Қишлоқ ҳаёти», «Оила ва жамият», «Даракчи», «Суғдиёна» таҳририятлари билан доимий ҳамкорлик қилдим. Бу ҳам-корлик менга маънавий завқ бағишлаб, моддий кўмак бўлиб келган. Сўнгги ҳамкорлигим собиқ «Адво-кат пресс» таҳририяти билан бўлиб, таҳририятнинг маош олмайдиган махсус мухбири эдим. Ўз журна-листлик фаолиятимда асосан ҳуқуқий, тарихий ва ижтимоий мавзуларда мақолалар тайёрлаганман ҳамда, нокамтарлик бўлса-да, ўзимни айнан шу йўналишларда тажрибали ҳисобланган ижодкорлар сирасидан деб, биламан.
Бироқ кейинги икки ярим йил давомида ижодий фаолиятим Ўзбек ОАВ нашрларида номаълум са-бабларга кўра чекланиб қўйилди. Қайси таҳририятга мақола топширмай, эълон қилинмайди. Тўғри, менинг нуқтаи назарим таҳририят қарашларига баъзан мувофиқ келмаслиги мумкиндир, лекин бу бо-рада ҳам аниқ жавоб ололмайман. Кўпинча, таҳририят бу чеклов муассислар томонидан бўлаётга-нини оғзаки айтиб, ўзини панага олади. Муассисларга кирсам, бу иддаони тан олмасликлари аниқ! Балки танқидий-таҳлилий мавзудаги мақолаларимни эълон қилишликдан чўчишар. Чунки бу борада ҳамкасбларимни айблай олмайман, аксариятида ички ҳадик, тортишувга тобсизлик ҳисси бордир. Лекин ҳатто президент ва ҳукумат томонидан қабул қилинган Фармон ё Қарордан келиб чиқиб, тайёр-ланган мақолам ҳам ё эълон қилинмайди, ё аниқ жавоб берилмайди. Масалан, Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан Фармон чиқди. Шу нуқтаи назардан, Тошкент тарихи билан боғлиқ мақола топширдим. Таҳририятдагилар ижобий баҳолаб, чоп этишга тайёрладилар, бироқ … ( мақола матни маълумот учун илова қилинмоқда!)
Айрим таҳририятлар 2005 йил 24 ноябр куни «Адвокат пресс»да эълон қилинган «Йўқ ҳақида бади-ҳа» сарлавҳали мақоламдан кейин ЮҚОРИдан менга таъқиқ қўйилганлигини ҳам айтишди…
…Мен бир ҳолатга аниқлик киритилишида кўмак беришингизни сўрайман: яъни, нима учун ижодий фаолиятимга нисбатан бундай нохолис муносабатда бўлинмоқда? Бу борада мақолаларимни тўли-ғича талаб даражасида эмас, деб хулоса бероладиган эксперт-журналистнинг борлигига ҳам ишон-майман.
Мен нафақат Ўзбекистон, балки бир қатор хорижий мамлакатларда ҳам ўз мухлисига эга қаламкаш-ман. Ва шубҳа йўқки,менинг мақолаларимни ўқиш истагида бўлган муштарийлар мамлакатимизда ҳам кўплаб топилади. Бироқ қайсидир муҳаррир ё муассиснинг нохолис муносабати сабаб менинг ижодий фаолиятим чекланилиши…мени руҳан қийнамоқда.Шунга кўра, менинг ижодий фаолиятимга нисба-тан бўлаётган норасмий чекловга ойдинлик киритилишида холис кўмагингизни сўрайман.
ИЛОВАДА: 1. Тошкент тарихига оид мавзудаги мақола матни. 2. Алишер Навоий номидаги Ўзбекис-тон Миллий кутубхонаси нашриётида чоп қилинган «ТЕРМИНАТОР» китоби.»
Июн ойи иккинчи ўнкунлиги охирида ариза йўллаганим-мансабдорлардан бири билан телефонда гаплашдим. Унинг таъкидлашича, менинг ижодимга нисбатан бирор таъқиқ қўйилганлигини мутлақо эшитган эмас. Хуллас, сабр қилишимни маслаҳат берди…Маслаҳат жуда яхши, балки фойдалидир, аммо мен учун эмас! Чунки менда ҳам «олахуржун» бор. Бу хуржунда оила деган масъулиятни кўта-риб юрибман.Рафиқам (олий маълумотли филолог,педагогика йўналиши бўйича аспирантурани тугат-ган!) менга турмушга чиққани(2004 йил боши)дан бери ишсиз.Гоҳ Тошкент рўйхатида эмаслиги баҳо-на бўлади, гоҳ ёш боламиз борлиги… Никоҳ қоғозимиз рўйхат ўрнига ўтмас экан…
Бир ойлик рўзғорга коммунал тўловлар, қизчамнинг боғча пулини ҳам қўшиб ҳисоблаганда ўртача 250 минг сўм сарфлаймиз! Яхшики, уйимиз бир хонали ва ўзимиз кичик оила, акс ҳолда… Саксон тўртга чиққан онам ҳар ой пенсия олганларида 50 минг сўм кўтариб чиқадилар: «Болам, эр-хотин иш-сизсан, у-буга яратарсан!»-деб. Олмагандим, ранжидилар. Кейин райларини қайтармай олиб, йиғиб қўядиган бўлдим. Ҳозирда бир миллион сўм йиғилиб қолди. Укаларимга айтдим: «Бирор нарсага за-рур бўлса, менда пул бор, лекин қайтариш шарти билан, бу-ойимнинг пуллари!»…
Икки кун аввал эр-хотин анча суҳбатлашиб ўтирдик.
-Адаси,-деди рафиқам,-ишга кирай десам, прописка сўрайди, шуни қилайлик…
-Қанча маош оласан қўшалоқ маълумотинг билан? -савол бердим.
-Қанча бўлса ҳам рўзғорга ёрдам-да!
-Ишга олади деб ишонасанми?
Рафиқам индамай қолди. Гапни давом эттирдим:
-Эсингдами, «Диёр» газетаси очилганида, иш гаплашдинг, оёғингни қўлингга олиб югуриб борган-динг. Кетаётганингда тайинлаган гапларимни эсларсан?
Рафиқам тасдиқ ишорасини билдирди.
Ўшанда 2008 йил бошлари эди. Уйга келсам, рафиқам иш топганлигини хурсанд бўлиб гапирди. Эртасига бош муҳаррирга учрашиш учун борадиган бўлди. Йўл олдидан тайинладим: «Мабодо, оиланг ҳақида сўраса, менинг номимни айтма, фақат эрим бор, хусусий фаолият билан машғул, деб қўявер. Дилмурод Саййиднинг хотиниман дейдиган бўлсанг, ишсиз қолишинг аниқ!»
Барибир суҳбат чоғида айтиб қўйибди…Бошланишига юз минг сўм маош таклиф қилиб турган таҳ-ририят «олдин қаламингизни кўрайлик» ка ўтибди. Содда хотиним уйга келиб, мақола ёзишга тушди. Яна огоҳлантирдим: «Овора бўлма, энди иш тугул, мақоланг ҳам чиқмайди!» Айтганимдек бўлди…
Ўзимдан кўра шу мусофирга ачинаман, мени деб ота-онасидан, яқинларидан узоқда юрибди(асли Самарқанднинг Булунғуридан!) Не-не умидларда ўқиган, уч йил очин-тўқин кун кўрса-да, аспиран-турада таҳсил олди. Номзодлик иши тайёр, бироқ ёқлолмади. («кандидатлик илмий иши уч йилдир-ки, балкон остидаги ертўлада муздеккина бўлиб ётибди. Уни қайта иситиб, ёқлаш учун камида бир юмалоқ «Жорж Вашингтон сурати бор қоғоз» керак!)
Хуллас, яна икки кун олдинги суҳбатга қайтсам. (Асли бундай суҳбатлар бугунги кунда аксарият оилалар учун доимий мавзу!) «Ишга олади деб ишонасанми?» деган саволим жавобсиз қолди.
-Унда нима қиламиз?-саволга савол қайтарди рафиқам.
Сигаретни ҳузур қилиб чекиб бўлгунимча индамадим. Кейин дангалига кўчдим:
-Гап бундоқ, кўпчилик қилаётган ишни қиламиз. Яъни, мен бошқа давлатга бориб, ишлаб кўраман. Ҳар ой икки юз доллардан жўнатиб турсам, рўзғорда камчилик кўрмайсан. Ойим ҳам шу ерда яшай-дилар. Сен, ойим, Рухшона! Қалай, маъқулми?
Рафиқам анграйиб қолди.
-Ҳазили йўқ, хотин! Гапнинг бўладигани шу, мен мусофирликдан бошқа чорани кўрмаяпман. Ақл-ҳушим жойида, ичмайман. Ўз соҳам бўйича малакам етарли. Бошқа мамлакатларда юрган ўзбек зиё-лилари нима иш қилаётган бўлса, мен ҳам шу! Бу ерда мақола ёзиб, бир сўм ишлаёлмаяпман. Ажаб-маски, озгина имкону шароит бўлса, мақола нима экан, китоб ёзаман. Ҳикояларимни таржималаб, эълон қилсам ҳам анча ўзимни тиклаб оламан. Шоир Фурқат Ёркентда яшаб, Горький Италияда юриб беқадр бўлгани йўқ. Бугун ҳам Австрияда, Голландияда, Норвегияда, Швецияда, Канадада яшаётган ватандошларимиз ижоддан тўхтаганлари йўқ. Ҳеч бўлмаса, бензин қуярман… Энг муҳими-ИШЛАЙ-МАН! Ишсизлик, малака ва салоҳиятга яраша фаолият топа олмаслик мени зериктирди.
-Балки чиндан ҳам сабр қилсангиз, ишингиз юриб кетар…-иккиланди рафиқам.
-Маддоҳлик, кўзбўямачилик деган тавқи лаънат бор, биласанми? Агар билсанг, ўшани бўйнимга илсам, бу ерда ишли бўлиб қолсам ажабмас…Менга мусофирликдан бошқа йўл кўринмаяпти!
Рафиқам индамади. Лекин юз-кўзидан кўрдим: «Кетасизми?» деган саволни.
-Сен бошқача тушунма, бутунлай кетаман деётганим йўқ, мен қаторлашиб иш излаб кетаётганларга ўхшаб, пул топишлик учунгина, оилам зориқмай яшаши учунгина вақтинча мусофир бўламан деяп-ман! Уйни кенгайтирайлик деяпсан, яна бошқа орзу-ҳавасларинг бор…
Рафиқам (барибир аёл-да!) хиёл жилмайди.
-Адаси, ношукрчилик бўлмасин, лекин сизни таниганимдан бери ҳеч нарсага зориққаним йўқ. Эр-таю кеч ишлаб, эгнига янги палто ололмаётганлар бор…
Гапини бўлдим, нима дейиши олдиндан аён.
-Сен ҳозир менинг қарамоғимдасан, ҳам хотиним, ҳам боламнинг энагаси, ҳам уйимнинг хизмат-чиси. Сенинг бу уй-рўзғор учун қилаётган хизматингни одам ёллаб ишлатсам, ойига камида 150 минг сўм тўлардим. Шу пулни ҳисоблаб, ўзингга сарфлаяпман. Лекин билиб қўй, ишга кирсанг, биринчи маошгача йўлкираю тушлигингга пул бераман, ундан уёғига ўзингга керак буюмни ўзинг оласан!
Рафиқам чуқур хўрсинди:
-Майли эди, иш топилса бўлгани, сиз ҳам мусофирликка боришдан воз кечармидингиз…Шу иложи бўлса, кетмасангиз дейман-да, адаси! Лекин уйни кенгайтириш, орзу-ҳаваслар ҳақида ҳам ўйлаш керак… яна китоб чиқартираман, деяпсиз…
– Иш топсам, пулни йиғаверасан. Пул йиғишнинг йўли кўп. Шундан энг биринчи йўли-ҳозиргидек рўзғор қилмайсан, демоқчиманки, кўп қатори маҳалладан бериладиган ёғга қаноат қиласан, ҳар куни гўшт ишлатишинг шарт бўлмайди. Нонни новвойдан эмас, дўкондан ола бошлайсан,шунда биттанинг ўрнига иккита нон олинади. Қишга помидор қовуриб ёпмайсан, айниқса, гўшт ва нўхат аралаштириб қовуриб ёпадиганинг бор-ку, ўшандан воз кечасан. Бунда ёғ тежалади ва маҳалладан ойда бир бери-ладиган икки литр ёғ рўзғорга етади! Мураббо, ҳар хил джимлар ёпмасанг, челаклаб шакар сотиб олишга зарурат бўлмайди. Шу йилнинг ўзида камида йигирма кило шакар олдириб, компоту мураббо ёпиб ташладинг.Аслида рўзғорга бир-икки кило шакар етади.Агар мавсумий истеъмолга ўтиб олсанг, яъни шакарни қишда чой қилиб, қотган нонни ботириб есанг ҳам қувват, ҳам кони иқтисод-да! Ёғга бўлка нонни бир ташлаб олсанг, бу ҳам каллория! Шунча неъмат турганда ҳар куни гўшт ейиш шарт бўлмас, ҳафтада бир марта гўшт солсанг етар овқатга! Энди буёғини ҳисоблайвер…Шундай яшасанг, бир йилда нафақат уйни кенгайтириш, ҳатто бундайроқ машина ҳам олиш мумкин бўлар! Фақат унга-ча телефондаги маслаҳатдан оғишмай САБР қилишимиз керак бўлади.
Хотин нима бўлганда ҳам филолог-да, дарҳол фаразни кучайтирди:
-Шу ерда ҳам бойишнинг имкони бор экан, мусофирчиликка чиқиб нима қиласиз, адаси?.. Сабр бўлса, майли, сабр қилиш ҳам ишми!
-Энди орзули дунёда, мен ҳам мусофирликдан озми-кўпми пул жўнатиб турсам, бир ямоғимизга ярайди-ку! Қолаверса, ҳозирда бунинг ҳеч орланадиган жойи йўқ-«Кўпга келган тўй!» деймизми ёки «мода» деса ҳам бўлаверади. Замондан ортда қолсак, яхши бўлмас-ов!
Эр-хотин бир муддат жим, бир-биримизга тикилишиб қолдик.
Фақат бир нарса юрагимни кемириб турибди: «Мусофирликка чиқадиган бўлсам, онамга нима деб тушунтираман? Бу йўриғим онамнинг шундоқ ҳам кичрайиб кетган жуссасини букиб қўймасмикан?» Лекин шу лаҳзада бошқа таскин ҳам хаёлдан кечади: «Ахир, минглаб оналар шундай қисматга кўниб ўтирибдилар-ку! Аҳволни ётиғи билан тушунтирсам, албатта тушунади. Чунки Онам бош муҳаррир ё мансабдор, ёки муассис эмаски, фақат ўз тинчини ўйлаб, менинг руҳиятимни англай олмайдиган!!!»
Дилмурод САЙЙИД, Тошкент, 21.06.2008 й. |
|---|



