“АВРОРА”ДА НОРОЗИЛИК

Исхоқ Муллаев
 

Образец Web-страницы

karshi.jpg
Вилоят маъмурий маркази Қарши шаҳри

Ўзбекистон жанубий вилоятларидан бир Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Мустақллик жамоа хўжалигида аҳоли норозилик акцияси бўлиб ўтган. Мамлакат ичкарисидаги ижтимоий ва сисёсий таназзул гоҳида бўлсин, фуқароларни кўчаларга ҳам олиб чика бошлади. Бироқ ўзбекистонликлар асосан ойлик маошлари, газ, электр қувватти танқислиги каби ижтимоий муамолар ечимини талаб қилиш билан чекланиб қолишади. Айни шундай норозилик чиқишларидан бири яқинда Қашқадарё вилоятининг Қарши тумани ҳудудларида содир бўлган. Бизгача етиб келаётган хабарларга кўра, июнь 3 июнь кунида Мустақиллик жамоа хўжалигида яшовчи қишлоқ аҳолиси вилоят аъмурий маркази Қарши шаҳрини туман маъмурий маркази Бешкент шаҳри билан боғлайдиган катта автойўлни беркитишган. Айни мана шу хўжалик Совет ҳукмронлиги йиларида “Аврора” деб аталар ва вилоятнинг кўзга кўринган хўжаликларидан бири саналарди.

“Уларнинг сони қанча эканлиги хусусида аниқ маълумотитиз бўлмасада, унда 500 дан 1000 гача одам иштирок этган. Уларнинг талаблари эса газ, электр қуввати ва сув танқислиги муаммоларининг ҳал этилиши бўлган”, – де хабар қилади Қарши туманида яшовчи, ўз исмининг ошкор қилинишини истамаган манба.
Мазкур норозилик акциясини тўхтатиш мақсадда Қашқадарё вилоятининг ҳокими Нуридин Зайниев жамоага ташриф буюргач, аҳоли талабари қондирилган.
“Бироқ бу икки кунга холос, – деб хабар қилади туман маркзидаги манба, – орадан икки кун ўтиб аҳоли тағин ўша, илгариги ҳаёт тарзига қайтди”.
Қарши туманидаги қишлоқларда ҳам аҳоли норозилик билдира бошлаётганлиги Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси хизматчиларини оёққа турғазди. Айни кунларда ҳам улар суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Милиция аҳоли норозилиги манбаларини эмас, балки уни км томонидан ташкил қилинганлигини аниқлашга уринмоқда. Норозилик тадбири кунида милиция видетсмаси кадрларига тушиб қолган фуқаролар эса ҳар куни милиция идораларига, терговга қатнамоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares