Ўзбекистон зироат ерлари яроқсиз ҳолга келмоқда

International Herald Tribune рўзномаси «Ўзбекистон заминининг шўрланиш мероси» деб номланган мақола чоп этди.
 

Образец Web-страницы

saltedland.gif
Илгари бу ерлар пахтазор бўлган

«Хўжайли. Ўзбекистон. Далада қадам боссангиз оёқ остида ерни қоплаган туз ғарчиллайди», деб бошланади мақола.

Ўзбекистондан қайтган муаллиф Сабрина Тавернизнинг ёзишича, Ўзбекистон инсоният тарихидаги одамзод ўз қўли билан яратган улкан ҳалокатни бошидан кечирмоқда.

Узоқ йиллар суви пахтазорларга бурилган шўр сувли Орол денгизи ўз ҳудудининг ярмидан кўпини йўқотди.

Аммо Совет Иттифоқи қулаб, 17 йил ўтибди ҳамки, бу ерда ҳамон пахта ҳукмрон, дейилади мақолада.
Ўзбекистондаги дунёдаги иккинчи пахта сотадиган давлат. Аммо коррупция, нотўғри режалаш ва экин майдонларининг ёмонлашуви мамлакатнинг бу мавқеига таҳдид солмоқда.

Ўзбек ҳукумати ҳозир бир гектар майдонни парвариш қилиш учун 12 доллар сарфламоқда. Совет даврида эса бир гектар ер парваришига 120 доллар сарфланарди.

Сизот сувларининг йўллари тузларни кўтармоқда ва экинзорлар зарар кўрмоқда.

Муаллиф Хўжайлидаги бир деҳқон билан гаплашган ва кекса миришкор ҳозир қордек туз қоплаган далани кўрсатиб, 30 йил илгари бу ерлар пахтазор бўлганини айтган.

Мақолада ёзилишича, ҳали 2001 йилдаёқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистондаги суғориш майдонларининг қарийб ярми шўрланишдан зарарланганини айтганди.

Бухоро, Қорақалпоғистон ва Жиззах вилоятларида пахта ҳосилдорлиги ҳам 15 фоизгача камайиб кетган.

Манғитда ҳатто қўзиқоринлар йўқолиб кетган. «Узоқ йиллар ерни роса чарчатдик ва мана энди оқибатини кўриб турибмиз», деб айтган бир деҳқон муаллиф билан суҳбатда.

Ҳатто Оролдан анча узоқдаги Жиззах вилоятида ҳам бир фермер ер ўта шўрланиб, яроқсизланиб қолгани учун 300 гектарлик экин майдонида ишлашдан воз кечишга мажбур бўлган.

Аммо ҳуқуқсиз фермерлар давлат режаларини бажариш ва ҳукумат нимани айтса ўшани экишга мажбурлар, дейилади мақолада.

Ҳукумат кўпинча пахтадан бошқа экин экишга рухсат бермайди ва алмашлаб экишга қўл урган фермерлар ўзларини хавф остига қўядилар.

– Биз ўзимизни яксон қилаяпмиз, – дейди Хўжайлидаги кекса деҳқон ва савол қўяди – Нега пахта экамиз? Ундан бизга нима фойда деган саволларни ҳеч қачон сўрамаймиз.

Аммо мақолада таъкидланган умидли мужда – бу муаммоларни Ўзбек ҳукумати тан ола бошлаган ва ўтган йили сизот сувлар масаласини ҳал этишга қаратилган жамғарма тузишга киришган. Ҳозир мазкур лойиҳани Жаҳон Банки молиялаётир, деб ёзади International Herald Tribune.

www.BBCUzbek.com

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares