Юлдузлар кўз ёшин артиб йиғлар тун…
Ҳасрати кўксига сиғмаган дунё –
Сен- менинг,
Мен – Сенинг суратинг бугун.
* * *
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Қалб кўзига нурлар қуйилсин.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Дунё ёруғ бўлиб туюлсин.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Руҳимни тарк этмасин шақфат.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Қанотин ёйсин муҳаббат.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Умид бўлсин шуурга ҳамроҳ.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Қудратидан айласин огоҳ.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Кўрмай ортиқ шаҳидлар қонин.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Оналарнинг тинсин фиғони.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Бир зум этай тарки изтироб.
Менга Оллоҳ меҳридан сўзла,
Чекинсин бу даҳшатли сароб…



