Ойнинг сочларини суйиб тарайсан,
Кўзларингга ютиб Кунинг нурларин
Болаларни кўзлари-ла қарайсан.
Сен бу кун Манфред, банди ва банда,
Сен учдинг мусиқор ўзингни боғлаб.
Чеккил, чексизликнинг чегаси санда,
Кул! Ҳайқир танингни ўтларда доғлаб.
Қарнингда Навоий, Сен – Бобо Таҳир.
Сен – шоир мангусен охират каби.
Шеърийат илтижо – изтироб ахир,
Изтиробдан ўлмас шоирнинг қалби,
Шоирнинг онаси изтироб, ахир.



