Байрам табриги!

bahodir_choriyev.jpg
Баҳодир Чориев

Бугун 1-июн куни аксарият мамлакатларда келажагимиз давомчиларининг байрамлари катта тантана билан нишонланмоқда. Ҳа, бу кун ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш кунидир. “Бирдамлик” ҳаракати шу кунга қадар юртимизнинг турли вилоятларида тадбирлар ўтказиб, мухолифатчи ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг фарзандларини ушбу байрам билан табриклади ва ажойиб совғаларни ҳадия этди. Тўғри, бугунги кунда юртимизда оғир иқтисодий ва ижтимоий вазият ҳукумронлик қилаётганлиги сабаб барча фарзандларимиз бу байрамни шодиёна тарзида нишонлаш имконига эга эмас. Лекин болаларимиз тафакурини бирдамлик ва ҳамжиҳатлик ғоялари билан суғорадиган бўлсак, уларнинг келажаклари порлоқ бўлиши иқтисодий, ижтимоий маммолар ўз ечимини топиши муқаррардир.

Мен юртимиз ичкарисида ва тақдир тақаззоси билан юртимиз ташқарисида ҳаёт кечираётган барча болажонларимизни бугунги байрамлари билан самимий тарзда табриклайман.

Умид қиламанки, янги авлод вакиллари она юртимизда ҳалқимиз орзу қилиб кутаётган ҳурлик кунлари келишига ҳисса қўшадиган баркамол авлод бўлиб вояга етади.

“Бирдамлик” ҳарaкати раҳбари Баҳодир Чориев.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares