«Бирдамлик» ҳаракати Қашқадарё бўлими раҳбари Гулшан Қораева
Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимларидан бири берган маълумотга кўра, 12 май кунида Фуқаролик ишлари Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари О.Тагматов ҳибсга олинди. Маълумотларга кўра, уни шу куни тахминан соат 10 лар атрофида бошқа бир фуқародан 600 АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда МХХ ходимлари ҳибсга олишган.
Судянинг пора олишда қўлга тушганлиги Ўзбекистон учун шармандилик ҳолат эканлигидан куйинган махаллий кузатувчилардан бири, кейинги вақтда бутун Республика бўйлаб бунақа манзара кзатилаётганлигини ҳам таъкидлайди.
«Бу Ўзбекистонда, қолаверса халқаро жамоатчилик кўз ўнгида адолатсизликка қарши кураш бораётганлигини кўрсатиш учун булса ҳам ажаб эмас, зотан, бир неча одамнинг порахўрликда айбланиб қамоққа ташланиши – бу алолат тантанаси дегани ҳам эмас», – дейди ўз исмини
ошкор қилишни истамаган маҳаллий манба.
Унга кўра, судя, ёки прокуратура ходимларининг ҳибс этили, алол оқибатда, суд инстанциялари бирида озодликка чиқарилиши билан якун топади.



