“Бирдамлик” ҳаракати томонидан 1-июн — Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар Фарғона водийсида давом этмоқда. Кеча ҳаракатнинг республика бўлими раҳбари Дилором Исақова Фарғона шаҳрига ташриф буюди ва “Бирдамлик” ҳаракатининг Фарғона бўлими раҳбари А. Набиев билан биргаликда Фарғоналик мухолифатчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва миллатимиз озолиги учун курашиб келаётган ҳур фикрли инсонларнинг болаларига эсдалик ва ажойиб совғаларни топширишди.
Тадбир ниҳоясида янги авлод вакиллари совғалар учун ҳаракат жамоасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
“Бирдамлик” ҳаркати раҳбарияти томонидан ташкиллаштирилган бу каби тадбирлар бундан кейин ҳам давом этади.



