Шоир Юсуф ЖУМАнинг уйини ҳоким эгаллади

 

Образец Web-страницы

foto_usufa_jumaeva1.JPG
Жумаевлар оиласи ҳукумат истефосини талаб қилишганди

Шоир Юсуф Жумаевнинг 2007 йил 10 декабрь куни тортиб олинган мол мулки ҳануз қайтарилиб берилмаган.
Шоирнинг ўғиллари Алишер ва Машрабга тегишли уйлар ва мол мулклар шоирнинг қизи Феруза Юсуфжон қизига қайтарилиб берилиб ҳамма мол мулкимиз қайтарилди деб қўл қўйиб
беришни талаб қилишган.
Аслида эса Юсуф Жумаевнинг мол мулки қайтарилмаган. Шоирнинг иккита уйи ва сигирхонаси, ҳамда Ласетти машинаси ва 16 минг доллар миқдоридаги молларини сотиб тўплаган пуллари қайтарилиб берилмаган.
Шоирнинг ўғли Алишерга тегишли бўлган компютерлар ва бошқа оргтехника апаратлари, интернет мосламалари сунъий йўлдош антеналари, диктафонлар ҳам қайтариб берилмаган.

Ҳозир ҳам шоирнинг мулкини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юсуф Жумаевнинг битта уйи ва шоир фермерлик қилган ерларнинг бир қисми Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Шерали Саломовга берилган.
Иккинчи уйи ва сигирхонаси ва қолган ерлари Юсуф Жумаевга қарши уюштирилган спектакл судларда СНБнинг ёлланма гувохи бўлиб қатнашган Тўрақул Жумаевга (фақат фамилия ўхшаш берилган. Тўрақул Жумаев Юсуф Жумаевга қарши ўтказилган судларда ҳақиқий паспортдаги исмини яшириб Қаландар Жумаев бўлиб қатнашиб келган.
Қоракўл туман прокурори Шариф Мухсинов компютер ва оргтехника Бухоро МХХда сақланаётганини айтган. Фақат 16 минг доллар пул қаерга кетгани номаълум. Бу пул қаерда, 10 декабрь куни бостириб босқинчилар талаганми, ёки киссавурлик қилиб халқнинг мулкини хориж банкларига қўйиб келаётган кимсаларнинг чўнтагига тушганми?!

Ҳамид Бухорий

Бухоро вилояти

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares