|
|---|
Ўзбекистон Болалар жамғармаси ҳам. «П» шаклидаги яхлит бинонинг ўнг қанотида Камолиддин Беҳзод номли рассомлик ва дизайн олийгоҳи талабалар турар-жойи; ўртада Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди; бино ёнбо-шидаги кўримсизгина эшикдан кириладиган чап қанотда эса, ж а м ғ а р м а!
Умуман, «П» шак-лидаги бу яхлит бинода антиқа манзара кўзга ташланади: Камо-лиддин Беҳзод номли рассомлик ва дизайн олийгоҳи талабалар турар-жойи 2 йил ол-дин Вазирлар Маҳкамаси Қарори билан капитал таъмирланиб, яхшигина жиҳозлан-ган. Бу ҳақда ҳовлидаги кўргазмали фотолавҳалардан ҳам билиш мумкин. Суд бино-си сирти ҳам ҳар ҳолда эпақалик,аммо бинонинг айнан Ўзбекистон Болалар жамғар-маси жойлашган қисми сиртиданоқ хароб аҳволда. Киши эътиборини тортадиган яна бир жиҳати бинонинг талабалар турар-жойи пештоқидаги рангин ҳарфлар би-лан катта-катта қилиб ёзиб қўйилган: «Фарзандларимиз биздан кўра…бахтли яшашлари керак!» шаклидаги чақириқ ҳамда жамғарма биносининг хароб кўрини-ши мамлакатда сўз ва амалиёт орасидаги тафовутни аниқ англатиб турибди.
Фикримизга далил сифатида бинонинг Ўзбекистон Болалар жамғармаси жойлаш-ган қисмидан сурат иловалашни маъқул топдик.



