Сиртлонлар узбекча суйлайди, ёраб,
Илонлар узбекча суйлайди ёраб,
Шайтонлар узбекча суйлайди ёраб,
Тумарис сузлаган мукаддас тилда
Алишер куйлаган мукаддас тилда,
Байкаро сийлаган мукаддас тилда
Темурбек суйлаган мукаддас тилда.
Куёнлар суйласа ичим ёнади
Сиртлонлар суйласа ичим ёнади,
Илонлар суйласа ичим ёнади
Шайтонлар суйласа ичим ёнади.
Куёнлар бесанок миллион-миллиондир
Бошларида сиртлон, илон, шайтондир.
Кавмингиз дейдилар, вох,хамзабондир
Куёнларсиз десам жойим зинодир.
Миллатни хакорат килдинг дейдилар
Кайнаган казонга солиб едилар.
Бекиёс забондан либос кийдилар
Шайтоннинг пойига бошни куйдилар.
Хатто куёнлардан хожилари бор
Хатто сиртлонлардан хожилари бор.
Хатто илонлардан хожилари бор
Хатто шайтонлардан хожилари бор.
Ахли арислонлар хайкирган тилда
Курбонлар-осмонлар хайкирган тилда,
Машрабдек вулконлар хайкирган тилда
Туркистон, Туронлар хайкирган тилда.
Куёнлар сузлайди, уларки хазон,
Суйлайди сиртлонлар,илонлар,шайтон.
Бошка тил куп.Нега бизга хамлисан?
Боиси Узбекни алдамок осон….



