Боден шаҳрида норозилик акцияси

boden.jpg
Швециянинг шимолидаги Боден шаҳрида

Birdamlik Harakati2005 йил 13 май куни Андижонда ҳокимият томонидан ўтказилган оммавий қонли террорга қарши Швециянинг шимолидаги Боден шаҳрида норозилик акцияси бўлиб ўтди. Акция ташкилотчиси Гиогргий Морозовнинг маълумот беришича бу тадбирга 25 киши қатнашган бўлиб улардан еттитаси “Бирдамлик” ҳаракати аъзоларидир. Акцияни ўтказиш ташкилотчисининг тахсинга сазовор ишларидан бири Боден шаҳрида яшовчи бошқа мамлакатлардан келганлар: – Доғистон (Россия), Озарбайжон, Арманистон, Украина ва Белорусиялик муҳожирлар диаспораси ҳамколигида пикет уюштира олганлигидадир. “Бирдамлик” ҳаракати фаолининг эътироф этишича диктатура режим ва унинг оқибатларини тугатиш, демократик жамият қуришда асосий йўналтирувчи куч – бу мамлакатимиз халқлари эканликларини таъкидлар экан, шу билан бирга бу курашда биз бошқа давлатлар сиёсий доиралари ва фуқаролари қўллаб қувватлашларига эришишимиз керак деди.

birdamlik_faoli_georgy_morozov.jpg
Акция ташкилотчиси Гиогргий Морозов
boden_shaxrida_.jpg
…муҳожирлар диаспораси ҳамколигида пикет

Шундагина биз ўз олдимизга қўйган мақсадларни амалга ошира оламиз. Акцияга «Курирен» газетасининг мухбири Рожер Ларссон ва фотомухбири Линда Каск таклиф этилдилар. Шу кунги «Курирен» газетасида мақолалари эълон қилинган мухбирлар бу пикетнинг ўтказилиш сабаблари – 2005 йил 13 май кунида ҳокимият томонидан қириб ташланган юзлаб андижонликлар қотили Каримов бошчилигидаги репрессив ҳокимият жиноятлари ёритилган. Газетада Ўзбекистонлик муҳожирлар муаммолари ҳақида батафсил маълумот берилган.Пикет ўтказилиши гувоҳи бўлган маҳаллий аҳоли бу тадбир иштирокчиларига ўзларининг ҳамдардликларини ва қўллаб қувватлашликларини билдирганлар. Пикет қатнашчилари ўз шиорларида:“Юсуф Жума ва унинг ўғилларига озодлик!”,“Андижон қурбонларини унутмаймиз!”,“Сиёсий махбусларга озодлик!”, “Ўзбекистон қонхўр ва жаллод Каримовсиз!”- деб ёзилган плакатларни кўтариб олган эдилар. Пикет 13 май куни соат 14 дан 16 гача давом этди.

 

“Бирдамлик” ҳаракати ахборот маркази.  

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares