Украина пойтахти, Киевда Узбекистон элчихонаси олдида, 13 – май куни соат 13 – 00 – дан, 14 – 00 – гача биз мухолифат вакиллари норозилик пикетини утказдик. Ушбу пикетимиз Андижон хунрезлигининг 3 – йиллигига багишланди. Бу норозилик пикетимизда турли мухолифат вакиллари, ва Украина хамда Россия фукоролари хам катнашди. Мегафон оркали мухолифат вакиллари, ва бошка фукаролар уз норозиликларини айтдилар. Яъни Андижон вокеаларини холисона тафтиш килишини алохида такидлаб утишди. Ва бундан ташкари камокдаги сиёсий махбусларни хам камокдан озод килишлиги хакида айтиб утилди. Плакатларимизда эса турли хил ёзувларимиз бор эди. Яъни Андижон биз сени унутмадик, биз демократия истаймиз, 2005 – йил 13 – май конли Андижон вокеаларини унутмадик, ва яна турли хил ёзувлар бор эди. Ушбу пикетимизда 20 – дан ортик одам катнашди. Бизнинг пикетимизни милиция ходимлари диккат билан кузатиб турдилар. Бу пикетимиз соат 14 – 00 – да тинч ва осойишта якулланди.



