«МАЪБУДЛАР ТУҒАДИ МАДДОҲЛАР ТИЛИ!..»

Образец Web-страницы


Дилмурод САЙЙИД

 

 

Образец Web-страницы

dilmurod_sayyid_.JPG
Дилмурод Саййид ижодидан

Маъбудлар туғади одамлар тили.
Сўнг мисдан, мармардан ҳайкал тикланар.
Кўзларга тортилиб маддоҳлар нили,
Шуурлар тиконсим ичра чекланар!

Шундай яралади Фиръавн – маъбуд,
Ҳашамга ювилар қонли панжалар.
Унинг ҳузурида Тангри ҳам унут,
Аллоҳдан сўз очган руҳан янчилар!

Маъбуд туққан тиллар чарчамас алқаб,
Шоирлар – афсунгар, қаламлар – илон!
Авомни эмас, йўқ, ўз-ўзин алдаб –
Олтин бузоқ учун қурбонлик – Иймон!

Маъбудлар туғади маддоҳлар тили,
Шундай яралади Фиръавн!
Аммо –
Адашиб кетмагай Тангрининг эли –
Изн кутиб турар Ҳазрати Мусо!

10.05.2008.


***
Кетганга – алам бор, қолганга – зулм.
Заминнинг коридан ҳайратда Само.
Кимгадир – чекланиш, кимгадир – ҳукм,
Қадамлар – омонат, калима – хато!

09.05.2008.

***
Ўқ отилди! Шоирлари жим!Ўқлар эмас, гул ёғилгандек-
Дунё жим-жит, Туркистон-соқов!
Кўзни ёпган эринчоқ киприк-
Қонлар эмас, қўнгандек қиров!

Ўқ отилди! Оналари жим!Фарзанд доғи -ўткинчи бир куч –
Бордек қайта туғмоқ имкони!
Оға учун укада на ўч,
На алам бор, ҳуркак иймони!

Ўқ отилди! Вужудлар жонсиз!
Оёқлари тилидек кесик –
Ўқ етмаган онгсиз вужуд-биз!
Ғурури бош-белидек эгик
Ҳақ тиламас шансиз вужуд-биз!

Ўқ отилди… Жонлар вужудсиз!..
Лекин ҳануз милтиқ тушмаган –
Тумшуғини қадаб турибди.
«Наҳот?.. Яна… отилармикан?»-
Дунё сокин… қараб турибди!…

09.05.2008.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares