Содир бўлганига уч йил бўлган Андижон воқеаеларининг кўпчиликка маълум бўлмаган жиҳатлари ва ўтган давр мобайнида Ўзбекистондаги вазият янада оғирлашиб бораётганига урғу бердим:
-Аксарият ҳолларда ҳалқаро ҳамжамият Ўзбекситонда содир бўлаётган воқеалардан бехабар қолмоқда. Масалан диёримизнинг турли нуқталарида тинимсиз равишда ўтказилаётган маҳкама жараёнлари ва бу маҳкамаларда айбсиз, бегуноҳ одамларни сиёсий кўз қараши учун маҳкамага торитаётганидан ҳалқаро ташкилотлар, Ҳалқаро амнистия ташкилоти ва HRW каби инсон ҳуқуқлари билан шуғулланивчи ташкилотлар тўлиқ хабардор эмас. Каримов режими ўз тахтини сақлаб қолиш учун турли йўллардан фойдаланмоқда ва ҳақиқатни баралла айтган одамларни дарҳол панжара ортига ҳукм этмоқда. Масалан бир оз муддат илгари ҳеч қандай асосли далилларсиз айбнома эълон қилиниб, қамоқ жазосига ҳукм этилган шоир Юсуф Жуманинг тақдири барчамизни бирдек хавотирга солади.
Мен ўз нутқимни узоқ давом эттира олмадим. Сабаб конференцияда иштирок этувчилар кўплиги туфайли ҳар бир иштирокчига беш минутдан вақт берилган эди. Ўзимга ажратилган вақт ўз ниҳоясига етар экан, конференция иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан менга мурожат қилишди. Америкалик бир ўқувчи, Каримов нега ўз ҳалқини яхши кўрмайди?,- деб сўради. Мен лўнда қилиб, Каримов ҳис туйғулардан маҳрум бўлган инсондир. Шунинг учун у ўз ҳалқини яхши кўрмайди,- дедим. Вақтим чекланганлиги боис мен кўплаб саволларга жавоб бераолмадим.
Конферция ниҳоясига етгач турли давлатлардан келган талабалар мен билан суҳбатлашиб, Ўзбекистондаги вазият ҳақида батафсил айтиб беришимни илтимос қилишди. Мен шунинг учун бундан кейин барча конференцияларда иштирок этишни ва Ўзбекистондаги вазият ҳақида кўпчиликни хабардор этишни мақсад қилдим.



