Бирдамлик.инфо ахборот маркази хабари

Birdamlik Harakati “Малхам” халқ табобат маркази ходимлари кам таъминланган оилаларни бепул даволаб хайрли ишларни амалга оширмоқда. Жумладан Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Жомий кўчасида яшовчи яшовчи кам таъминланган оила фарзанди, 1999-йилда тавваллуд топган Олимжанов Бегали қаттиқ бетоб бўлганлиги боис халқ табобат марказига олиб келинганда, табобат маркази ходимлари бепул ташхис қўйиб, ошказон ичак хасталиги билан ориган Олимжанов Бегалини бепул саккиз кун давомида даволашиб, соғайиб кетишига ёрдам бедилар. Шунингдек 2003-туғилган Олимжонова Зарнигорни ҳам ошқозон ичак хасталигидан фориғ бўлишига ёрдам беришди.

 

 

Бу каби хайрли ишларни доимий равишда амалга ошириб бориш “Малхам” хал

 

қ табобат маркази ходимларининг асосий мақсадларидан биридир. Ушбу халқ табобат марказ хизматига мурожат қилган инсонлар самарали даволаниб тез кунларда ўз дардларига даво топмоқдалар. Бу эса халқ табобат марказининг нуфузи ошишига ва халқимизнинг якдиллик билан ишонч билдиришига сабаб бўлмоқда.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares